UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0

21 июл 07:59
Янгиликлар

Кураш

Мўйноқ ёш полвонлар баҳсига мезбонлик қилди

Теглар :  Белбоғли кураш
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида белбоғли кураш бўйича кичик ўсмирлар (U13) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги ҳамда Республика белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 300 нафарга яқин иқтидорли ёш полвонлар иштирок этди.

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросими юқори савияда ташкил этилди. Унда иштирок этган мутасаддилар мусобақа иштирокчиларини қутлаб, омад тилашди. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди.

Мусобақада ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишлари бўйича 13 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналиш бўйича 9 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Тўрт кун давом этган қизғин ва муросасиз баҳсларда ёш полвонлар ўзларининг юқори тайёргарлиги, маҳорати ҳамда ғалабага бўлган интилишларини намоён этишди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Андижон жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Наманган вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, Фарғона вилояти ҳамда Қорақалпоғистон жамоаси учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида белбоғли курашни янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг спорт маҳоратини оширишга хизмат қилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг