UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0

15 июл 17:47
Янгиликлар

Таэквондо

Муроджон Чориев: "Таэквондочилар Токиодаги йиғинни жадал суръатларда олиб боришмоқда"

Айни пайтда таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токиода ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати ташкилот бош котиби вазифасини вақтинча бажарувчиси Муроджон Чориевдан йиғин ҳақида маълумот олди. 

"Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини жадал суръатларда олиб бормоқда. Спортчиларимизга юкламалар максимал тарзда берилмоқда. Таэквондочиларимиз кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Шифокорлар ҳар бир спортчимизнинг ҳолатини назорат қилиб боришмоқда. Муолажалар вақтида бажарилмоқда, спорт таомлари ва фармакологик дори-дармонларини вақтида қабул қилишмоқда. 

Таъкидлаш лозимки спортчиларимизга барча шароитлар яратиб берилган. Улардан фақат машғулот ўтказиш ва Олимпиадага максимал юқори спорт формасида етиб бориш талаб этилмоқда холос", - дейди Муроджон Чориев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг