UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

23 дек 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Нафақат спортчилар, балки барча ўрнак олса арзийди". Гиннес рекордига кирган ва ММА'да дебют қилган жангчи ҳақида ҳикоя

Зайон Кларк 1997 йил АҚШда уни кўплаб муаммоларга дучор қилган оғир касаллик билан туғилган.

Унга каудальн регрессия синдроми ташхиси қўйилган. Бу ирсий касаллик бўлиб, оёқлар ривожланишни тўхтатади. Болакайнинг бундай туғилишига уни дунёга келтирган гиёҳванд онаси сабабчи бўлган.

Она ҳомиладорлик пайтида ноқонуний моддаларни истеъмол қилган ва ўғли туғилганидан кейингина бу ёмон иллатдан воз кечган. Шундай қилиб, Кларкнинг қийин ҳаёти бошланган. Деярли балоғат ёшигача у турли уйларни айланиб чиқади ва тўққизта оила унга рад жавобиини беради. Оилалардан ҳайдалган пайти айбсиз болакай кўчада тунаб қолган. Аммо бошпанасиз болакайни ўзи тенги кўча безорилар масхара қилишиб, калтаклашарди.

Яхши кунларнинг бирида 17 ёшли Зайон Кларкни Кимберли исмли аёл асраб олади. Болакай энди бошпанасиз эмас эди.

"Менинг ҳаёт йўлим қийин эди. Жуда қоронғи йўллардан юрдим. Ҳаётимнинг 17 йили, тўққизта турли оилани кўрдим", - деб эслайди Кларк.

Тенгдошлари уни ҳақорат қилганда, Зайон спорт билан шуғулланиш ҳақида ўйлаган. У кучли бўлишни ва ўзини ҳимоя қилишни истаган ва жанг санъатига қизиқиб, эркин курашга билан шуғуллана бошлаган (кўплаб америкаликлар мактабда ва коллежда шу спорт тури билан шуғулланади).

Аввалига Зайон жуда қийналади, чунки рақиблар ногирон билан қандай муносабатда бўлиш кераклигини билмас эди.

"Иккинчи синфдаёқ курашга бора бошлаганман. Дастлаб бир неча спаррингда мен нима қилишни билмасдим. Рақибим ҳам нима бўлаётганини умуман тушунмаган", - дейди Кларк.

Жанг санъатларга боғланиб қолган Кларк ногирон бўлса ҳам соғлом рақибларини мағлуб эта бошлайди. Вақти келиб у Гиннес рекордлари китобига ҳам кирди.

17 ёшга тўлганида Кларк катта иштиёқ билан шуғуллана бошлади ва мураббийи Гил Донахью унга худди отадек муносабатда бўлди.

"У мени мураббийликка бутунлай янгича нуқтаи назардан қарашга мажбур қилган. Оёғи йўқ болани қандай шуғуллантириш керак? Биз Зайон билан унинг фаолияти давомида кўплаб тажрибалар ўтказдик. Қайси усуллар унга муваффақият келтирганини, қайсиларини ногиронлиги туфайли қўллай олмаслигини аниқладик. Унинг курашиш усули шу йўл билан шаклланган", - дея интервью берган Кларкнинг мураббийи.

Кларк биринчи уринишда қийин бўлганини инкор этмайди. Ахир, кураш тана мувозанатини талаб қилади, йигит эса фақат қўлларини ишлата олган.

"Кураш пайтида бир қўлим билан рақибни ушлаб, иккинчи қўлимни эса худди оёқларимдек ишлатишим керак. Ўзимга ҳеч қандай кафолат бера олмайман, чунки соғлом туғилиш бахтига муяссар бўлган оддий спортчилар ўртасида мусобақада қатнашаман. Бу ҳақиқий жанг", - дейди Кларк.

Тенгдошлари билан рақобат қилиш учун Зайон сузиш билан шуғуллана бошлади. Режа оддий эди: қўлларни кучайтириш ва ҳужум қилиш учун тананинг юқори қисмини иложи борича мустаҳкамлаш. Мураббий кейинчалик Кларкдан кучлироқ спортчини кўрмаганини тан олган.

Бироқ, Кларкка бироз вақт керак бўлди. Бир неча йил давомида у ҳатто битта жангда ҳам ғалаба қозона олмаган. Лекин мускуллар устида ишлаганидан кейин жангчи муваффақиятга эриша бошлади. Қўллари учун максимал кучга эга бўлиш учун у аравачадан деярли воз кечди ва куннинг ярмидан кўпроқ қисмини қўлларида юриб  ўтказа бошлади.

Кларк бошқа курашчилар билан бир хил қоидалар бўйича мусобақаларда қатнашди. Фақат мураббийлар Америка спорт ассоциациясига хат ёзиб, ногирон спортчига ҳар доим нейтрал позициядан бошлашга рухсат беришни сўрашди. Зайоннинг вазни тахминан 40 кг эди, аммо Огайо штатида энг енгил вазн тоифаси (-48 кг)да жанг қилди. Шу билан бирга, у ўрта мактабда соғлом ўсмирлар билан жанг қилди. 33 та жангда ғалаба қозониб, 15 тасида мағлуб бўлди.

Муваффақият Кларкни илҳомлантирди ва у машғулотларни давом эттирди. У фитнес-блоггер фаолиятини ҳам бошлаган ва ҳар ким муваффақиятга эришиши мумкинлигини кўрсатиб, одамларни ҳалигача илҳомлантириб келмоқда.

"Энди кунига икки марта, ҳафтада олти кун машқ қиламан. Бу аллақачон менинг ҳаёт тарзимга айланган. Ногирон туғилганим мени хоҳлаган нарсани қилишимга тўсқинлик қилмади", - деган Кларк.

Кларк фитнес дарсларини тарк этмади. Ижтимоий тармоқларда у жаҳон рекордлари туфайли машҳур бўлди. Зайон аллақачон Гиннеснинг рекордлар китобига уч марта киришга улгурган. Америкалик ўз қўллари билан энг баланд сакрашда (83,8 см) ва қўллари билан 20 метрга югуришда сайёрамизнинг энг зўрига айланди (4,78 сония).

Зайон ижтимоий тармоқда катта юлдузга айланди. Оёғи йўқ спортчи видеолар билан миллионлаб томошаларга эга бўлди. Кейинчалик унинг ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильм ҳуқуқлари "Netflix" томонидан сотиб олинди.

Кларк катта муваффақиятга эришган бўлса-да, лекин ҳали ушалмаган бир орзуси бор эди  — ММАда дебют қилиш. UFC Хасбик билан шартнома имзолаганидан Зайон ғазабланиб, унга қарши чиқди.

"Бўлиши мумкин эмас, Хасбулла UFC билан шартнома имзолади? Ўзимдан икки баравар катта бўлган йигитлар билан жанг қиламан ва ғалаба қозонаман. Агар бу рост бўлса, уни кўрганимда футбол тўпидек улоқтираман. Дана, мен билан шартнома имзола!" - деб ёзади Кларк ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Хасбик билан жанг қилиш мақсадида Кларк 17 декабрь куни Gladiator Challenge лигасида ўзини синаб кўрди у ҳамма нарсага қодир эканлигини яна бир бор исботлади.

Кларк ММАдаги дебют жангида рақибини мағлуб этди.

Кларкнинг дастлабки рақиби катта номга эга бўлмаган жангчи Юджин Мюррей бўлиб, 0-4 рекордга эга. У барча жангларни нокаут билан ютқазган. Маълум сабабларга кўра жанг қоидаларига кичик ўзгартиришлар киритилди: Маррей Зайонни оёқлари ва тиззалари билан зарба бериши мумкин эмас эди.

"Мен такрорланмас жангчиман, сабаби оёғим йўқлигида эмас, балки ичимда олов ёнаётгани учун. Мен унинг бошини олиб, шоу кўрсатиш учун келгандим", - деди эди Кларк жанг олдидан.

Мюррей жангга рози бўлди, чунки у Зайонни машҳурлигини билар эди. Юджин омборхонада ишлайди ва унга қарши чиқишдан хурсанд бўлди. Гарчи у ногирон одам билан курашиш қийин бўлишини билса ҳам.

"У ажойиб инсон. Ҳа, менга илк ғалаба керак. Ҳақиқатан ҳам уни мағлуб этишни хоҳлайманми? Уни уриш менга бироз ноқулай. Аммо уни мағлуб этишим ҳаётим учун катта аҳамиятга эга бўлади", - деди Мюррей.

Бироқ, жангда Мюррей рақибни мағлуб этишни истамагани сезилиб турарди. Дастлаб жангчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди, улар масофани ушлаб, вақти-вақти билан зарбалар алмашишди. Аммо якунда Кларк рақибини мағлуб этди.


Албатта, Кларкнинг ғалаба қозонганига қарамай, ММАда келажаги йўқ. Ахир, бу кураш эмас, ҳақиқий жанг майдони. Ёшлигида Зайон ота-онаси томонидан ташлаб кетилган, тенгдошлари томонидан таҳқирланган, аммо у муваффақиятга эришди. Бу нафақат спортчилар, балки барча инсонлар учун ўрнак бўлса арзийди.


Хорижий сайт асосида Камрон Ҳасанов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг