UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

01 июн 18:59
Янгиликлар

Дзюдо

Наманганда ихтисослаштирилган дзюдо зали ҳамда футбол майдони фойдаланишга топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ДзюдоНаманган
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёш авлодни ақлан етук қилиб тарбиялаш билан бир қаторда жисмонан баркамол этиб вояга етказиш жамият ва давлат олдидаги энг устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳридаги 52-умумтаълим мактаби ҳудудида барча замон талабларига жавоб берувчи ихтисослаштирилган дзюдо зали ҳамда сунъий қопламали футбол майдони маҳаллий ёшлар ихтиёрига топширилди. Бу икки спорт объекти 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига ҳақиқий байрам совғаси бўлди. 

Ушбу енгил конструкцияли (сендвич панелли) дзюдо залининг тантанали очилиш маросимида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Наманган вилояти спорти мутасаддилари иштирок этишди. 

"Қисқа фурсатда Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда қатор ташкилотлар билан биргаликда наманганлик ёшлар учун совға ҳозирлашга ҳаракат қилдик. Қолаверса, ихтисослаштирилган дзюдо зали 1 июнь – Халқаро болалар кунида “Давлатобод” маҳалласи ёшлари учун чин маънода байрам совғаси бўлди. Президентимиз сизларнинг спорт билан шуғулланишингиз учун барча шароитларни муҳайё қилиб беряптилар. Фақат бу имкониятлардан унумли фойдаланиш керак. Шундагина келажакда ота-онангиз, оила аъзоларингиз, маҳалладошларингиз ва энг муҳими – жонажон Ватанимизни юксакларга кўтарасиз", - деди очилиш маросимида сўз олган А.Камилов. 

Сўзга чиққанлар қисқа фурсатда бунёд этилган дзюдо зали маҳаллий ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари учун чинакам совға бўлгани, келажакда ушбу спорт масканидан Олимпиада ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқиши, энг муҳими, ушбу зал дзюдо билан шуғулланган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари, саломатликларини янада мустаҳкамлашлари учун хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.        

Режа бўйича йил охиригача Республикамизнинг қолган вилоятларида ҳам худди шу кўринишдаги нафақат дзюдо заллари, балки кўп тармоқли спорт масканлари фойдаланишга топширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг