UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги илк рақиб – Ҳиндистон! 0 18:55ЖЧ-2026`да транспорт шоки: "Метлайф Стэдиум"га бориш 150 долларга тушади! 0 18:34Ҳикару Накамура чемпионлик матчида Гукеш ғалаба қозонадими ёки Жавоҳир деган саволга жавоб берди 0 18:13Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди 0 17:52"Винтаж моделлар" — Шевченко Рози ва Каранони телефонга қиёслади 0 17:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди 0 17:21Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блахович бунга изоҳ берди 0 17:10Карлос Алькарас кетма-кет иккинчи йил ҳам Мадрид "Мастерс"ни ўтказиб юборади 0 17:03Кутилмаган хабар: Богдан Гусков ва Ян Блахович ўртасидаги реванш бекор бўлди 0 16:49Гурлан белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 16:07"Ливерпуль" ёзда катта "тозалаш" қилмоқчи. Жамоани 9 футболчи тарк этиши мумкин 0 15:46"Чимаев — ўзи истаганини қиладиган бўри" - UFC собиқ чемпиони 0 15:25Алишер Юсупов – Осиё чемпиони! Мусобақани 10 та медаль билан якунладик 0 15:04Гарсия Царукян олдидаги қарзи ҳақида: "Тўламайман!" 0

03 июн 10:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Наоя Иноуэнинг собиқ рақиби Тошкентдаги профессионал бокс оқшомида рингга чиқади

16 июнь куни Тошкентда жойлашган Humo Arena'да Lift Promotions'нинг навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Аҳамиятлиси, мазкур оқшом доирасида иккинчи энг енгил вазнда дунёнинг 11-рақамли боксчиси, британиялик Пол Батлер ҳам рингга кўтарилади. Британиянинг ушбу вазндаги биринчи рақамли боксчисига Тошкентда ким рақиблик қилиши ҳозирча маълум эмас.

Пол сўнгги бор ўтган йилнинг декабрь ойида япониялик Наоя Иноуэга қарши мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқиб, мағлуб бўлган эди.

Шуниндек, 16 июнь куни Тошкентда кубалик Ян Маркос (9-0) ҳам жанг ўтказади, лекин унинг рақиби номи ҳам ҳозирча маълум эмас.

Бундан ташқари, Lift Promotions турнирида ирландиялик Стивен Кайрнс (5:0) чехиялик Майкл Дуфек (35-27-2) билан тўқнаш келади. Яна бир британиялик боксчи Жое МакГрейл (7-0) эса никарагуалик Жоэль Санчес (5-36-1)га қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур оқшом доирасида ўзбекистонлик Мужибилло Турсунов (2-0) қозоғистонлик Дилшат Нуримга (5-0) қарши рингга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг