UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0

21 ноя 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нганнунинг PFL дебют жангидаги эҳтимолий рақиби маълум

Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну Professional Fighters League (PFL)да дебют қилади.

Камерунлик аралаш яккакураш устасининг рақиби катта эҳтимол билан америкалик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер бўлади. Бу ҳақда PFL асосчиси Дон Дэвис хабар берди.

"Мен шаффоф бўлиш тарафдориман. Очиғи, Нганнунинг қачон дебют қилишини биз билмаймиз. Лекин шуниси аниқки, у 2024 йилда PFL байроғи остида юз фоиз кафолати билан жанг ўтказади. Билишимча, бу жанг аралаш яккакураш қоидалари асосида бўлиб ўтади. Унинг рақиби катта эҳтимол билан Деонтей Уайлдер бўлади. Уайлдернинг ўзи ҳам бу жангни истаяпти. Бу бокс ва ММА олами учун катта янгилик бўлар эди. Бу жанг турганида, иккинчи ва учинчи вариантлар ҳақида ўйлаш мантиқсизлик", — деди Дэвис MMA Hour нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдер фаолиятида ҳеч қачон аралаш яккакураш усулида жанг ўтказмаган. Унинг боксдаги профессионал рекорди 43 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубиятни ташкил этади. Уайлдер 23 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Жозеф Паркерга қарши рингга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг