UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

01 май 19:19
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов барча йўналишларда FIDE рейтингида ТОП-100ликда, қолганларчи?

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан ҳар ой бошида эълон қилинадиган рейтингда айни пайтда кучли 100ликдан икки нафар шахматчимиз ўрин олган.

Жумладан, мамлакатимизнинг биринчи рақамли шахматчиси, рапид йўналишида энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ўтган ойдаги ўрнидан бироз пастлади, бироқ у барибир ўзбек шахматчилари ичида пешқадам бўлиб турибди.

FIDE рейтинги:

80-ўрин (ўтган ойдаги ўрни — 74). ГМ Нодирбек Абдусатторов (2004) 2661 балл.

82-ўрин ГМ Рустам Қосимжонов (1979 йили туғилган) 2659 балл.


ФИДE 20 ёшгача бўлган шахмат усталарининг рейтинг ўринларини алоҳида ҳисоблаб боради. Энг кучли 100 нафар ёш шахматчи рўйхатидан айни пайтда 4 нафар шахматчимиз ўрин олган:

5-ўрин ГМ Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2661.

12-ўрин ГМ Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630.

17-ўрин ГМ Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609.

28-ўрин ГМ Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.



Рапид йўналишида эса ҳамюртларимиздан фақатгина Нодирбек Абдусатторов кучли юзликдан жой олган, у 2670 балл билан 37-ўринда қайд этилган.


Блиц йўналишида ТОП-100дан 3 нафар шахматчимиз жой олган:

36-ўрин Рустам Қосимжонов – 2681.

47-ўрин Нодирбек Абдусатторов – 2663.

49-ўрин Жавоҳир Синдоров – 2657.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг