UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

28 окт 08:38
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов гуруҳ босқичида энг кўп очко тўплади. Унинг 1/2 финалдаги рақиби маълум

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Исландиядаги "World Fischer Random Chess Championship 2022" мусобақасидаги иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Мукофот жамғармаси 400 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу нуфузли турнирда гуруҳ босқичи якунланиб, 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди. Абдусатторов исландиялик Хёрвар Стейн Гретарссон, россиялик FIDE байроғи остида дона сураётган Ян Непомняший ва АҚШ вакили Уэсли Сони мағлуб этиб, муддатидан аввал ярим финалга йўл олганди. 

Кеча тунда ўтказилган партияларда Нодирбек Непомняшийни яна икки бор мағлубиятга учратди. Уэсли Со билан такрорий баҳсларда битта дуранг ва мағлубият қайд этди ҳамда 10 очко билан гуруҳ ғолиби сифатида 1/2 финалга йўл олди. Ян Непомняший 7 очко билан иккинчи ярим финалчига айланди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Нодирбек Абдусатторовгуруҳ босқичида энг кўп очко жамғарган шахматчи бўлди. Амалдаги жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен 9 очко билан B гуруҳида 1-ўринни эгаллади. Америкалик Хикару Накамура ҳам 9 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра гуруҳда иккинчи бўлди. 

Бугун мусобақада дам олиш куни. Эртага ярим финал учрашувлари ўтказилади. А гуруҳи ғолиби Нодирбек Абдусатторов B квартетида иккинчи ўринни банд этган Хикару Накамурага қарши дона суради. Иккинчи ярим финал жуфтлигида Магнус Карлсен ва Ян Непомняший учрашишади.  

World Fischer Random Chess Championship. 1/2 финал

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Хикару Накамура (АҚШ)

Ян Непомнящий (ФИДЕ) - Магнус Карлсен (Норвегия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг