UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

23 фев 07:33
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов иштирок этган турнирда саралаш босқичи якунланди

Хабарингиз бор, шу кунларда “Airthings Masters” онлайн мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирда сайёрамизнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этяпти. Улар орасида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича амалдаги ва шу билан бирга энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2651) ҳам ўз имкониятини синаб кўрди. 

Кеча тунда дунёнинг 16 нафар кучли гроссмейстерлари сўнгги 3 та партияда ўзаро дона суришди ва афсуски, Абдусатторов ўтказилган партияларда 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди. Бу эса ёш гроссмейстеримизнинг якунда кучли саккизталикка кириб олиши учун етарли бўлмади. 

Абдусатторов 13-турда польшалик Ян-Кшиштоф Дуда (2806) билан муросага келди. Кейин эса номдор рақиблари, америкалик Левон Аронян (2719) ва озарбайжонлик Шахрияр Мамедияров (2722)га имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Нодирбек саралаш босқичини 19 очко билан 11-12 ўринда якунлади. 

Саралаш босқичини россиялик гроссмейстер Ян Непомняший 29 очко жамғарган ҳолда якка пешқадам сифатида тугатди. Амалдаги жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен 25 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Йигирма тўрттадан очко жамғарган Артемьев ва Есипенко учинчи ҳамда тўртинчи поғонадан жой олишди. 

Саралаш якуни. 1. Непомнящий - 29 очко; 2. Карлсен - 25; 3-4.  Артемьев, Есипенко - 24 очкодан; 5. Хансен - 23; 6-8. Дин Лижень, Ле Куанг Льем, Каймер - 22 очкодан;

9-10. Аронян, Гири - 21 очкодан; 11-12. Прагнанандха, Нодирбек Абдусатторов - 19 очкодан; 13-14. Дуда, Мамедияров - 17; 15. Ниманн - 15; 16. Костенюк - 3. 

Саралаш босқичи якунига кўра энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи плей-офф босқичида ғолиблик учун курашни давом эттиради. 

1/4 финал жуфтликлари:

Ян Непомняший (Россия, 2773) - Винсент Каймер (Германия), 2664

Эрик Хансен (Канада, 2606) - Андрей Есипенко (Россия, 2714)

Владислав Артемьев (Россия, 2700) - Лирен Динг (Хитой, 2799)

Ле Куанг Льем (Вьетнам, 2709) - Магнус Карлсен (Норвегия, 2865)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 фев 09:21:33
Baxt Sadullaev
Булиб туради кейинги ойинларга омад ёр булсин
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг