UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

18 июн 16:07
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов халқаро турнир совриндори бўлди

Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган шахмат бўйича халқаро турнир ўз якунига етди.

Швейцарча тизимда ўтказилган мусобақада дунёнинг 8та давлатидан 10 нафар гроссмейстер иштирок этди. Улар сафида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ҳам ғолиблик учун дона сурди.

8-турдан кейин Нодирбек 5,5 очко жамғарган ҳолда пешқадамлар сафидан жой олиб турганди. Ҳал қилувчи 9-турда у словакиялик Пехас Жергус билан дуранг ўйнади. Бундан эса Германия вакили Винсент Кеймер ҳамда америкалик Ханс Ниеманн унумли фойдаланиб қолишди. Улар ўз рақиблари устидан ғалабага эришди ва Абдусатторовни 0,5 очкога ортда қолдирди.

Якуний натижаларга кўра Кеймар 6,5 очко билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. АҚШ вакили Ханс Ниеманн ҳам шунча очко жамғарди, аммо қўшимча коэфицентларга кўра Германия вакили 1-ўринга лойиқ кўрилди. 9 имкониятдан 6 очко жамғарган Нодирбек Абдусатторов эса кучли учликка якун ясаб берди.

Таъкидлаш жоиз, Прагадаги халқаро турнирнинг 1-тартиб рақамли иштирокчиси – АҚШлик Ханс Ниеманн бўлиб, у 2 678 рейтинг очкосига эга. Германиялик Винсент Кеймар эса 2 675 очко билан иккинчи тартиб рақамида сараланган. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 2 661 рейтинг очкоси билан халқаро турнирда 3-тартиб рақами билан рўйхатга олинган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг