UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

21 фев 08:29
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов яна 4 партияда номдор рақибларига қарши дона сурди

Шу кунларда энг йирик “Meltwater Champions Chess Tour” онлайн турнирлар доирасидаги илк “Airthings Masters” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирда сайёрамизнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этяпти. Улар орасида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича амалдаги ва шу билан бирга энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2651) ҳам бор.

Биринчи кун ўтказилган 4 та партияда Абдусатторов ҳеч бир рақибига ютқазмаганди. Яна бир муҳим жиҳат, амалдаги жаҳон тождори Магнус Карлсен (2865) бу сафар ҳам ёш гроссмейстеримизни мағлуб эта олмаган эди. Карлсенга қарши қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек дуранг натижа қайд этганди. Айнан Магнус ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. 

Кеча Абдусатторов мусобақа доирасида яна 4 та партия ўтказди. Ёш гроссмейстеримиз 5-турда жаҳон тожига сўнгги даъвогар, россиялик Ян Непомняший (2773) билан қора доналарда ўйнади ва имкониятни бой берди. Олтинчи турда аёллар ўртасида 12-Жаҳон чемпиони, россиялик Александра Костенюк (2516)ни мағлубиятга учратди. Еттинчи партияда қора доналарда ўйнади ва германиялик халқаро гроссмейстер Винсент Кеймер (2664)га ютқазиб қўйди. Саккизинчи турда АҚШ вакили Ханс Ниеменн (2642)дан устун келди. 

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов иккинчи кунги баҳсларда 2 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этди. Бугун ҳамюртимиз 9-турда ҳиндистонлик Прагнанандха (2612), 10-турда вьетнамлик Лием Куанг Ле (2709), 11-турда канадалик Эрик Хансен (2606), 12-турда эса хитойлик Лирен Динг (2799) билан ҳисоб-китоб қилади.       

Маълумот учун, 16 халқаро гроссмейстер иштирокидаги мусобақа рапид йўналишида ўтказаётган бўлиб, дастлаб иштирокчилар 15 турдан иборат саралаш босқичида ўзаро куч синашади. Шахматчилар тўплаган ҳар бир очкоси учун 250 доллардан мукофот олишади. Саралаш босқичи якунига кўра энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу босқичда ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга ва ютқазган шахматчи учун мусобақа тугайди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Польшада ўтказилган жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни шов-шувли тарзда мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
21 фев 08:50:33
Uzbekfer
Нечанчи уринда, плей оффга чикиш имконияти кандай шу хакида хам маълумот кушиб куйилар. Соврин жамгармаси билан регламент ёд булиб кетди.
   
21 фев 14:07:57
Odilbek Xakimov
Hozircha 11 urinda. Har bir tur uchun 3 ochko berilyapti manimcha.
   
21 фев 10:15:40
Maksad
Ҳозир ким қайси ўриндалигини ҳам ёзинг, фақат регламент, Соврин, мукофат пули ва Карлсенни ютганини ёзавермасдан...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг