UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

20 фев 07:56
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов яна бир бор Магнус Карлсенга қарши дона сурди

Кеча энг йирик “Meltwater Champions Chess Tour” онлайн турнирлар доирасидаги илк мусобақа – “Airthings Masters” бошланди.

Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирда сайёрамизнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этяпти. Улар орасида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича амалдаги ва шу билан бирга энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2651) ҳам бор.

Қувонарлиси, кеча ўтказилган 4 та партияда Абдусатторов ҳеч бир рақибига ютқазмади. Яна бир муҳим жиҳат, жаҳон тождори Магнус Карлсен (2865) бу сафар ҳам ёш гроссмейстеримизни мағлуб эта олмади. Карлсенга қарши қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек дуранг натижа қайд этди. Айнан Магнус ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. 

Абдусатторов мусобақадаги иштирокини нидерландиялик Аниш Гири (2772)га қарши баҳс билан бошлади. Ушбу партияда томонлар муросага келишди. Иккинчи турда Карлсен - Абдусатторов учрашуви бўлиб ўтди. Учинчи турда ҳамюртимиз оқ доналар россиялик Владислав Артемьев (2700) билан дуранг ўйнади. Тўртинчи турда эса яна бир рус гроссмейстери Андрей Есипенко (2714) билан муросага келди. 

Шу тариқа, биринчи кунги баҳсларда Нодирбек Абдусатторов ёмон таассурот қолдирмади. Бугун ёш гроссмейстеримиз 5-турда россиялик Ян Непомняший (2773) билан қора доналарда ўйнайди. Олтинчи турда аёллар ўртасида 12-Жаҳон чемпиони, россиялик Александра Костенюк (2516) билан учрашади. 

Маълумот учун, 16 халқаро гроссмейстер иштирокидаги мусобақа рапид йўналишида ўтказаётган бўлиб, дастлаб иштирокчилар 15 турдан иборат саралаш босқичида ўзаро куч синашади. Шахматчилар тўплаган ҳар бир очкоси учун 250 доллардан мукофот олишади. Саралаш босқичи якунига кўра энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу босқичда ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга ва ютқазган шахматчи учун мусобақа тугайди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Польшада ўтказилган жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни шов-шувли тарзда мағлубиятга учратган эди. Ўша ғалаба тасодифий бўлмагани кечаги учрашувда ўз исботини топди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 фев 09:11:46
Aziz
SPRINTERshashist фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Расм эскику
муҳими, натижа янги. Мусобақа онлайн бўляпти
   
20 фев 09:00:40
SPRINTERshashist
Расм эскику
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг