07 июн 22:25
Янгиликлар
Теннис
Новак Жокович «Ролан Гаррос»нинг чорак финалига чиқди
Жаҳоннинг биринчи ракеткаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович «Ролан Гаррос»нинг тўртинчи даврасида рейтингда 76-ўринни эгаллаб турган италиялик Лорензо Мусеттига қарши кортга чиқди.
3 соату 27 дақиқа давом этган учрашувда 6/7 (7), 6/7 (2), 6/1, 6/0, 4/0 ҳисобида Новак Жокович ғалаба қозонди. 5-сетнинг 5-геймида Лоренсо ўйинни давом эттиролмаслигини билдирди. Теннисчиларнинг шахсий учрашувларидаги ҳисоб очилди 1:0, сербиялик спортчи фойдасига.
Новак Жокович мусобақанинг чорак финалида италикалик Маттео Берреттини билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар