UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

20 ноя 07:23
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович Якуний ATP турнири ғолиби + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Италиянинг Турин шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича эркаклар ўртасидаги Якуний ATP турнири ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жокович ATP рейтингида тўртинчи поғонада бораётган италиялик Янник Синнерга қарши кортга чиқди. Бир юз уч дақиқа давом этган баҳсда Жокович ўз ватандошлари кўз ўнгида ўйнаган мезбон теннисчига деярли имкониятни қолдирмади - 6/3, 6/3.

Новак теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб устунлигини мустаҳкамлади - 4:1. Жокович 13, Синнер 8 та эйс зарбасини амалга оширган. Сербиялик теннисчи умуман қўшхатога йўл қўймади, италияликда бу кўрсаткични биттани ташкил этди. Брейклар бўйича мутлақ устунлик чемпионда - 3 га 0. 

Эътиборлиси, гуруҳ босқичида ҳам бу икки теннисчи ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Синнер ғалаба қозонганди. Жокович Якуний ATP турнирининг етти карра (2008, 2010, 2011, 2014, 2015, 2022, 2023) чемпионига айланди. Бу борада у афсонавий Рожер Федерердан ўзиб кетди ва мутлақ рекордчига айланди. 

Туриндаги муваффақиятли иштирок Новак Жоковичга 1300 рейтинг очкоси ҳамда 4 миллион 411 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини келтирди. Бу билан у ўтган йилги чемпионлик унвонини ҳам ҳимоя қилди ва мавсумни рейтинги пешқадами сифатида якунлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг