UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

17 дек 15:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Одилжон Аслонов: "Дилшодбек Рўзметов билан 4 марта тўқнаш келиб, 3 тасида ғалаба қозонганман"

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида - 80 кг вазн тоифасида хоразмлик Дилшодбек Рўзметовни мағлуб этиб, чемпионга айланган Одилжон Аслонов жангдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўзбекистон чемпионатига жиддий ёндошамиз. Дилшодбек Рўзметовга эмас, балки барча рақибларга жиддий қараймиз. Чунки бу Ўзбекистон чемпионати. Ҳар хил номлар, ёш боксчилар кашф этилиши мумкин. Шунинг учун биз бирор рақибга оддий назар билан қарамаймиз. 

- Бу ерда рақиб бўлсангиз-да, аслида барча боксчилар билан бир жамоасизлар...

- Биз бир жамоамиз ва ҳаммамизнинг мақсадимиз Ўзбекистон байроғини баландга кўтариш. 

- Дилшодбек Рўзметов сиз учун азалий рақиб ҳисобланади. У билан умумий неча марта учрашгансиз ва ҳисоб қанақа кўринишда?

- Дилшодбек Рўзметов билан адашмасам тўрт марта тўқнаш келганмиз. Руминиядаги турнирда финалга чиққанимизда жароҳатим борлиги туфайли рингга чиқмаганман ва менга техник мағлубият ёзилган. Шукрки, қолган барча жангларда ғалаба қозонганман. 

- Ўз вазнингизда олдинда турган жаҳон чемпионатида асосий номзодсиз... 

- Ҳамза Авезов, Равшан Ходжаев ва Нодир Ғуломов билан мақсадимиз бор. Шунга қараб ҳаракат қиляпмиз. Худо хоҳласа, бу ғалабани жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларига биринчи қадам деб ҳисоблайман. 

- Проф боксдаги фаолиятингиз қандай давом этяпти?

- Промоутерлар бизга алоқага чиқишяпти. Улар менга жанг беришмоқчи. Ҳозирча асосий мусобақаларни ўтказиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганимдан кейин проф боксга қайтиш ниятим бор.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг