UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0

01 дек 13:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россияда рингга чиққан тўрт боксчимиздан фақат бирида ғалаба

Кеча Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси томонидан навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилди.

Турнир доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рингга чиқди. Дастлаб, андижонлик Шаҳбозбек Толибжонов тожикистонлик Асрор Воҳидовга қарши рингга кўтарилди. Енгил вазндаги 6 раундлик жанг тўлиқ давом этиб, унда Воҳидов (13-1) очколар ҳисобига кўра ғолиб деб топилди.

Сўнгра ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндорига айланган Саиджамшид Жафаров проф боксдаги дебют жангини  ўтказди. Россиялик Гор Оганесянга қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз очколар ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Жиззахлик Бобоусмон Батуров эса профессионал рингдаги бешинчи жангини британиялик Мишель Кингга қарши ўтказди. Саккиз раундлик жанг тўлиқ давом этиб, якунда дуранг натижа қайд этилди.

Ҳамюртларимиз орасидаги сўнгги жанг Одилжон Аслонов иштирокида ўтди. Суперўрта вазн тоифасидаги боксчимиз россиялик Никита Зонга муддатидан олдин, 6 раундда мағлуб бўлди. Жанг WBA Asia камари учун ўтказилганди.

Шу тариқа, RCC Boxing оқшомида рингга чиққан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи 1 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг