UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

30 ноя 12:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун 4 боксчимиз Екатеринбургда рингга чиқади, Асланов камар учун жанг қилади

Бугун Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги проф бокс турнири ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу турнир кардидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчининг ҳам жанги ўрин олган. Оқшомнинг co main-event жангида иккинчи ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Одилжон Аслонов WBA Asia камари учун россиялик Никита Зонга қарши рингга кўтарилади. "Premier Boxing Academy" боксчиси бўлиб турган Аслонов кечаги тарози маросимида 75,8 кг тош босди. Унинг рақиби Никита Зонь эса 76,05 кг вазн қайд этди. Жанг 10 раунддан иборат бўлади. 

Ҳаваскор боксда айтишга арзигулик ютуқларга эришган ҳамюртимиз Саиджамшид Жаъфаров проф боксдаги дебют жангида россиялик Гор Оганесянга қарши рингга чиқади. Унинг рақиби проф рингда 1 тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этган. 69,9 кг вазн тоифасида ўтказиладиган ушбу жанг 6 раунд этиб белгиланган. Бухоролик боксчимиз тарозида 70,6 кг, рақиби эса 70,9 кг вазнга эга экани ойдинлашди.

Яна бир боксчимиз Бобо-Усмон Батуров ҳам бугунги оқшомда ўз жангини ўтказади. Жиззахлик чарм қўлқоп устамиз проф боксдаги бешинчи жангида британиялик Мишель Кингга қарши рингга чиқади. Кинг ҳисобида 6 ғалаба (4 та нокаут) ва 2 мағлубият бор. Жанг 8 раунддан иборат бўлади. Батуров 68,75, Кинг 68,9 кг вазн қайд этди.   

Андижонлик Шаҳбозбек Толибжонов бугун проф рингдаги тўртинчи жангини ўтказади. Енгил вазндаги боксчимиз 6 раундлик жангда тожикистонлик Асрор Воҳидовга қарши рингга кўтарилади. Воҳидов анча тажрибали бўлиб, проф боксда 12 ғалаба (7 нокаут) ва 1 мағлубият қайд этган. 

Бугунги турнирнинг марказий жанги Исроил Мадримовнинг чемпионлик жангидаги собиқ рақиби россиялик Магомед Курбанов ҳамда яна бир россиялик боксчи Асланбек Козаев ўртасида бўлиб ўтади. Магомед Курбанов — 72 кг, Асланбек Козаев — 71,8 кг тош босди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг