UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0

26 сен 09:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Озарбайжон сафида фаолият олиб бораётган Саиджамшид Жафаров Европа чемпионига айланди!

Кеча Болгария пойтахти Софияда бокс бўйича 2026 йилги Европа чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Хабарингиз бор, асли ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жафаров ҳозирда Озарбайжон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Жафаров Озарбайжон сафида Европа чемпионатида ҳам иштирок этди ва аҳамиятлиси, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. Бу World Boxing қаноти остидаги European Boxing ташкилоти томонидан ўтказилган тарихдаги илк Европа чемпионати эди. Қитъа биринчилиги 17 сентябрь куни старт олиб, эркаклар ва аёллар ўртасида 10 тадан вазн тоифаларида баҳслар ташкил этилди.

Бухорода туғилган ва Ўзбекистон сафида 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлган Саиджамшид Европа биринчилигида 75 кг вазн тоифасидаги баҳсларда рингга чиқди. Ҳамюртимиз финал босқичида россиялик Исмаил Муцольгов билан жанг қилиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди ва ўз фаолиятида биринчи маротаба Европа чемпионига айланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг