UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

11 сен 19:38
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади

Теглар :  Қарши ОПСТТМ
Шу кунларда пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида катталар ва ёшлар (U-20) ўртасида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари давом этмоқда.

Мусобақанинг дастлабки кунида нафақат шиддатли баҳслар, балки рекорд натижа билан ҳам ёдда қолди. 

Қувонарлиси, катталар ўртасида -49 кг. вазн тоифасида иштирок этган Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчиси Муниса Одилова силтаб кўтариш баҳсида 92 кг натижа қайд этиб, ёшлар ўртасида Ўзбекистон рекордини янгилади. 

Истеъдодли спортчи икки кураш якунига кўра 165 кг оғирликни бўйсундириб, 2 та олтин медаль соҳибасига айланди. 

Шунингдек, Қарши ОПСТТМнинг яна бир спортчи-ўқувчиси Дилноза Ғоппорава ҳам ёшлар ўртасидаги кубок беллашувларининг 49 кг. вазн тоифасида икки кураш натижасига кўра, 2 та олтин медални қўлга киритиб, "спорт устаси" талабини бажарди. 

Шу тариқа Қарши ОПСТТМ жамоаси мусобақа жадвалида 4 та олтин билан етакчилар қаторида бормоқда. Мусобақа 15 сентябрга қадар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг