UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

27 май 20:29
Янгиликлар

Бошқалар

Армрестлинг спорт тури янги босқичга кўтарилмоқда

Ўзбекистонда армрестлинг спорт тури нафақат пойтахтда, балки вилоятларда ҳам ривожланиб, ёшлар орасида оммалашиб бормоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида ҳам ушбу спорт турида айтишга арзигулик ютуқлар қўлга киритилмоқда. Ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида армрестлинг билан профессионал тарзда шуғулланиб, терма жамоа таркибида Осиё ва жаҳон чемпионатларда муваффақиятли тарзда иштирок этиб, халқаро мусобақаларда шоҳсупага кўтарилган Асадбек Муродиллаев бугунги кунда ёшларни ана шу ғалабалар сари етакламоқда. Аввалига Қарши шаҳрида иш бошлаган "Асад" клубининг бугунги кунга келиб, вилоятда бир нечта бўлими фаолият юритмоқда. 

"Асосий мақсадимиз ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноят йўлларига кириб кетмасликларини олдини олиш учун ҳаракатдамиз. Клубимизда асосий талаб қилинадиган нарса бу - интизом! Бусиз ҳаётда ҳам, спортда ҳам муваффақиятга юришиб бўлмайди. Кейин яна бир асосий вазифаларимиздан бири - спортчиларни турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга етказиб беришдан иборат", - дейди Асад Муродиллаев. 

Шу ўринда армрестлинг спорт тури ҳақида маълумот. Инглизчада арм — қўл, рестлинг — кураш маъносини билдиради. Икки киши (спортчи)нинг махсус столда тирсагини таянчдан узмасдан бир-бирининг қўлини қайириб мушти сиртини столга тегизиш учун курашиш. Агар ўнг (чап) қўл билан мусобақалашилса, чап (ўнг) қўл билан столдаги махсус тутқичдан ушланади. Мусобақада вақт чекланмайди. Эркаклар 50, 55, 60, 65, 70, 75, 80, 90, 100, 110 кг ва 110 кг дан зиёд, аёллар 45, 50, 55, 60, 65, 70 ва 80 кг дан зиёд вазн тоифаларида мусобақалашадилар.

Армрестлинг қадимий куч синашиш турларидан бири бўлишига қарамасдан ХХ асрнинг 50-йилларига келибгина АҚШдаги олис масофага қатновчи автомобил ҳайдовчилари ўртасида спорт тури сифатида шаклланди. 1962 йилда армрестлинг федерациясига асос солинди, унга 95 давлат (Ўзбекистон 1996 йилдан) аъзо. Армрестлинг бўйича илк жаҳон чемпионати 1962 йилда (Осиё чемпионати 2000 йилда) ўтказилди. Шундан буён ҳар йили эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатлари ташкил қилинади. Армрестлинг АҚШ, Грузия, Россия, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон каби давлатларда яхши ривожланган.

Ўзбекистонда армрестлинг ХХ асрнинг 90-йилларида спорт турлари қаторидан ўрин олди. 1991 йилда Ўзбекистон Армрестлинг федерацияси тузилди ва Ўзбекистон чемпионатлари (эркаклар ва аёллар ўртасида) ташкил этилди. Ўзбекистон армрестлингчилари 1995 йилдан халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади. Армрестлинг бўйича ўз вазн тоифаларида Умиджон Аҳмедов, Юсуф Қодиров, Фарид Усмонов, Мирзоҳид Шарапов, Комил Керимов, Сарвиноз Тангатова, Руслан Мухторов, Авазбек Асадов, Жасур Алиакбаров, Елена Шафронова, Амир Ўроқов бир неча карра жаҳон чемпиони бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг