UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

15 май 16:48
Янгиликлар

Тадбирлар

Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди

Теглар :  Қарши ОПСТТМ
Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг асосий вазифалари-таҳсил олаётган ўқувчиларнинг профессионал спортга йўналтириш, олимпия ўйинлари дастуридаги спорт турлари бўйича заҳира спортчиларни тайёрлаш ва мустаҳкамлаш саналади.

Бу борада марказда  ҳамкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Марказ директори Абдулатиф Раҳимов бошчилигида мутахассислар Фарҳод Саидов, Миржалол Шукуров, Исмат Раупов ҳамда бир гуруҳ  истеъдодли спортчи-ўқувчилар Тошкент шаҳрига ташриф буюриб, Олимпия шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон давлат спорт академиясида бўлишди ва академия фаолияти билан яқиндан танишишди. 

Ташриф доирасида академия ректори Илҳомжон Турсуналиев билан мазкур академияда спортчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган муҳим ва самимий учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда томонлар спорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ёш иқтидорларни эрта аниқлаш ва уларни профессионал спортга йўналтириш, Олимпия захирасини мустаҳкамлаш, спорт таълими сифатини ошириш хусусида ўзаро фикр алмашиб, келгусида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича ўзаро келишиб олишди. Марказ ходимлари ва спортчи-ўқувчилари Олимпия шаҳарчаси билан яқиндан ташиш мақасадида шаҳарча бўйлаб саёҳат қилишди. 

Шунингдек, Қарши ОПСТТМ ходимлари ва ўқувчилари пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган учрашувларда ҳам иштирок этишди. Учрашув давомида спортчиларни тайёрлаш сифатини янада ошириш, ўқув-машғулот жараёнларига замонавий ёндошувларни жорий этиш, тренерлар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда спортчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Бундан ташқари, Қарши ОПСТТМ директори Абдулатиф Раҳимов ҳамда Республика ОПСТТМ директори Аброр Мамадалиев иштирокида спорт-ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашув сўнггида ҳар иккала марказ директорлари ўртасида спорт фаолияти равнақи йўлидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг