UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0

24 июн 11:16
Янгиликлар

Тадбирлар

Қарши шаҳрида Олимпия кунига бағишланган спорт тадбири ўтказилди

23 июнь — Халқаро Олимпия куни муносабати билан Қарши шаҳрида спорт ва соғлом турмуш тарғиботи акцияси бўлиб ўтди.

Халқаро Олимпия кунига бағишланган байрам тадбирларининг узвий давоми сифатида жорий йилнинг 23 июнь куни Қарши шаҳрида кенг кўламли спортни тарғиб қилиш акцияси ташкил этилди.

Мазкур акция аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда Олимпия ҳаракатининг инсонпарварлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби юксак қадриятларини оммалаштириш мақсадида ўтказилди.

Акция иштирокчилари Қарши шаҳри бўйлаб спорт ва соғлом ҳаёт тарафдори эканликларини намойиш этдилар. Тадбир давомида турли ёшдаги фуқаролар, спортчилар, тренерлар, волонтёрлар ҳамда спорт ихлосмандлари фаол қатнашди.

Шунингдек, жамоат транспортлари, йирик савдо марказлари ва аҳоли гавжум ҳудудларда тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, фуқароларга спортнинг инсон саломатлиги, ҳаёт сифати ва узоқ умр кўришдаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Акция доирасида иштирокчиларга Халқаро Олимпия кунига бағишланган эсдалик совғалари, махсус қўл тасмалари ва тарғибот материаллари топширилди. Сана муносабати билан турли спорт челленжлари ташкил этилиб, фаол қатнашчилар рағбатлантирилди.

Мазкур тадбирлар аҳолининг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, соғлом ва фаол ҳаёт тарзини оммалаштириш ҳамда Олимпия ҳаракатининг эзгу ғояларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишга хизмат қилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг