UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0

23 авг 18:01
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина Осиё ўйинлари ва Париж Олимпиадасидаги иштирок ҳақида гапирди

Тўққизинчи Олимпиада афсонавий Оксана Чусовитина учун энг асосий мақсад ҳисобланмайди.

"Албатта Париждаги Олимпиадада қатнашишни истайман. Аммо бунга асосий эътиборимни қаратмоқчи эмасман. У ерга йўлланма олсам яхши бўлади. Тўлиқ машғулотларда иштирок этяпман, аммо буларнинг барчасини ўзим учун қиляпман. 

Кузда Тошкентда Гимнастика академияси очилади. Бу катта эътиборни талаб қилади. Баъзилар ноаниқлик сабаб фаолятимни якунламаслигим ҳақида гапиришади. Аммо бу нотўғри. Ўхшаяптими, ёқяптими, шуғулланишда давом этаман. Менда академия бўлади, шунга эътиборни қаратаман.

Икки сабаб туфайли жаҳон чемпионатида қатнашмасликка қарор қилдим. Биринчидан, бу вақтда бизда Осиё ўйинлари ўтказилади ва ўша мусобақада иштирок этмоқчиман. Ўйинларга тайёрланяпман. 

Иккинчидан, Париж Олимпиадасига 2024 йилнинг биринчи ярмида бўладиган Жаҳон кубоги босқичлари орқали йўл олишга қарор қилганман. Ҳозир шуғулланяпман. Осиё ўйинларида таяниб сакраш ва хода машқларида қатнашмоқчиман. 

Осиё ўйинларида ўз олдимга қандай вазифа қўяман? Асосийси - жароҳатлардан қочиш. Уёғини кўрамиз", - деди Чусовитина. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг