26 сен 11:58
Янгиликлар
Бошқалар
Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчининг олтин медали олиб қўйилди ва мезбонларга берилди
Кеча самбочимиз Олим Худойқулов Ашхободда бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритганлиги ҳақида хабар қилгандик.
+100 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда спортчимиз жангни 5:5 ҳисобида якунлаган ва фаоллиги эвазига якунда ғолибликни қўлга киритганди. Аммо, бироздан сўнг турнир расмий сайтидаги маълумотлар ўзгартириб қўйилди. Ўзгартиришларга кўра вакилимизнинг олтин медали мезбон спортчи Зафар Мадаминовга олиб берилди. Вакилимиз эса кумуш медаль билан кифояланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар