UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди 0 11:04Боксчимизни Элистада нокаутга учратишди 0 10:43Miami Open. Қозоғистонлик теннис маликаси бу йил ҳам финалда ўйнайди 0 10:21Сабриэль Матиаснинг чемпионлик ҳимоя жанги расман тасдиқланди! Рақиб енгилмас боксчи! 0 10:00Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга келди 0 09:39Бугун Туркиядаги "Катта Дубулға"да 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 09:18Карлос Алькарасни Майамидаги "Мастерс"дан чиқариб юборишди 0 08:51Жорж Сен-Пьер фаолиятини якунлаш сабабини айтди 0 08:30Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади 0 08:05Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди 1 20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0

15 сен 17:57
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020

Осиё ўйинларида Ўзбекистон энг катта делегациялардан бири бўлади (видео)

Ашхободда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар Туркманистон пойтахтига етиб борди.


Ашхободга жўнаб кетган умумий делегациямиз сони 264 кишини ташкил этган бўлиб, улардан 189 нафари спортчилардир. Демак, ўз ўзидан кўриниб турибдики Туркманистон пойтахтидаги нуфузли мусобақада Ўзбекистон энг катта делегациялардан бири бўлади.

Делегациямиз таркибидан юртимиз спорт мухлисларига яхши таниш бўлган спортчилар, Олимпия ва Осиё ўйинлари иштирокчилари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари совриндорлари жой олишган. Рустам Джангабаев, Иван Ефремов, Фарходбек Собиров, Достон Ёқубов, Кумушхон Файзуллаева, Муаттар Набиева (оғир атлетика), Элмурат Тасмуратов, Ихтиёр Наврўзов, Бекзод Абдураҳмонов, Мўминжон Абдуллаев (спорт курашлари), Нияз Пўлатов, Валентин Хегай, Умида Абдуллаева, Светлана Осипова (таэквондо), Фаррух Дўстов, Санжар Файзиев, Арина Фольц (теннис), Гулрухбегим Тоҳиржонова, Нодира Нодиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева (шахмат), Рустам Умаров, Константин Свиридов, Артур Юнусов, Дилшод Раҳматов (футзал), Надия Дусанова, Валентина Кибальникова, Александра Юркевская (енгил атлетика) ана шулар жумласидандир.

Маълумот учун: Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари дастуридан 21 та спорт тури ўрин олган бўлиб, булар: шахмат, футзал, теннис, муай-тай, самбо, кураш, джиу-джитсу, боулинг, велопойга (трек), сузиш (50 метрлик бассейнда), енгил атлетика, оғир атлетика (пауэрлифтинг), баскетбол, таэквондо (WTF), спорт рақслари, кикбоксинг, белбоғли кураш, спорт курашлари (эркин ва юнон-рум), бильярд, конкур ва Туркман миллий кураши - гореш спорт турларидир. Ўзбекистон делегацияси мусобақада бильярддан бошқа барча – 20 та спорт турида иштирок этади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 сен 18:53:24
Ali
Boks bormikan ikkinchi tarkib borsa keragov
   
15 сен 18:34:16
Xushnudbek
Boksdan tarkibimizni tanishtirvorilar!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг