UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 10:23Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

13 авг 17:34
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбек ҳарбийлари "Армия ўйинлари"да қандай иштирок этишди? (ВИДЕО)

Теглар :  Армия ўйинлари
Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида 28 та мамлакат ҳарбий хизматчилари иштирокида учинчи халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам иштирок этишди. АрМИ-2017 доирасида ўтказилган 29 та танловнинг саккизтасида, яъни Россия ҳудудида кечган «Қўшин разведкаси аълочилари», «Эльбрус ҳалқаси», «Содиқ дўст», «Хавфсиз йўналиш», «Йўл патрули», Қозоғистонда ўтказилган «Мерганлик марраси», Хитойда бўлиб ўтган «Қуролсоз уста», «Мусаффо осмон» танловида Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларидан иборат саккизта жамоа илк бор ўз маҳоратини намойиш этди. 15 тасида эса, яъни «Танк биатлони», «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Дала ошхонаси», «Осмон калити», «Автобронетанк техникаси устаси», «Ҳарбий ралли», «Муҳандислик формуласи», «Рембат», «Ҳамдўстлик жангчиси», «Артиллерия устаси», «УУҚ (учувчисиз учиш қурилмалари) экипажлари мусобақаси», «Суворов шиддати», «Хавфсиз муҳит», «Десантчилар взводи», «Авиадартс» каби мусобақаларда ўзбекистонлик ҳарбийлар кузатувчи сифатида қатнашди.

Россиянинг Тюмень вилоятидаги дала-ўқув майдонида ўтказилган «Хавфсиз маршрут» мусобақасида подполковник Р. Байбеков етакчилигидаги ҳарбий хизматчилар жамоаси Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди. Мусобақада Ўзбекистон вакиллари фахрли 3-ўринни қўлга киритди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг