UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

19 июн 14:39
Янгиликлар

Гимнастика

Ўзбек ва жаҳон спорти афсонаси Оксана Чусовитина 45 ёшда!

Бугун ўзбек ва жаҳон спортининг ёрқин вакили Оксана Чусовитина ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Чусовитина Оксана Александровна 1975 йил 19 июнь куни Бухоро шаҳрида туғилган. Жаҳонда спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этган спортчи (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016). 1992 йил Барселонада ўтган Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби, 3 карра жаҳон чемпиони.

Таяниб сакраш, эркин машқ ва параллель тўсинларда бир неча мураккаб элементлар муаллифи. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби, фаолиятини якунламасдан туриб, гимнастиканинг ривожига қўшган хиссаси учун Халқаро гимнастика шон-шараф залидан ўрин олган ягона спортчи (шунингдек, спорт гимнастикасида Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этгани учун “Гиннеснинг рекордлари” китобига ўз номини ёздириб қўйган).

2019 йил Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Токио Олимпиадаси Чусовитина учун фаолиятидаги саккизинчи Олимпиада бўлади. Оксана Александровна давлатимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори”, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонлари, “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон фахри Оксана Чусовитинани бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаймиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг