UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

19 июн 14:56
Янгиликлар

Гимнастика

Ўзбек ва жаҳон спорти афсонаси Оксана Чусовитина 48 ёшда!

Бугун ўзбек ва жаҳон спортининг ёрқин вакиласи Оксана Чусовитина ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Чусовитина Оксана Александровна 1975 йил 19 июнь куни Бухоро шаҳрида туғилган. Спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этган спортчи (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016, 2020). 1992 йил Барселонада ўтган Олимпия ўйинлари олтин медали соҳибаси, 3 карра жаҳон чемпиони. Таяниб сакраш, эркин машқ ва параллель тўсинларда бир неча мураккаб элементлар муаллифи. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолибаси.  

Фаолиятини якунламасдан туриб, гимнастика ривожига қўшган хиссаси учун Халқаро гимнастика шон-шараф Залидан ўрин олган ягона спортчи (шунингдек, спорт гимнастикасида Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этгани учун “Гиннеснинг рекордлари” китобига ўз номини ёздириб қўйган).

Оксана Александровна давлатимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори”, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвонлари, “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган.

Оксана Чусовитина 8 бор Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннеснинг рекордлари” китобига киритилган. Агар у Париж-2024 Олимпиадасида ҳам иштирок этса, ўз рекордини яқин давр ичида ҳеч ким яқинлаша олмайдиган қилиб янгилайди. Яна ҳам ҳайратланарлиси, ўшанда у 49 ёшида бу ишни амалга оширган бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон фахри Оксана Чусовитинани бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаймиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг