UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0

20 июн 17:50
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги проректор тайинланди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ташриф буюрди.

Дастлаб Р.Эрматов университетда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва фуқароларни қизиқтирган саволларига ҳамда мурожаатларига тез ва аниқ жавоб бериб бориш мақсадида ташкил этилган консультация хонаси фаолияти ҳамда Call center хизмати билан танишди.

Шундан кейин Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Эрматов Равшан Сайфутдинович ҳамда университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар, ходимлар иштирок этишди.

Йиғилишга раислик қилган Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилган кенг ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга университет раҳбариятида ташкилий ўзгаришлар юз берганлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан Ахмедов Икром Акрамович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Икром Ахмедов 1965 йилда Самарқанд вилояти Нурота тумани (ҳозирги Навоий вилояти)да туғилган. 1989 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университетини), тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1989 йилда иқтисодчи лавозимидан бошлаб, 1994-1996 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспиранти,

1996-2003 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Маркетинг ва ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси катта ўқитувчиси, 2003-2010 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида декан муовини,

2011-2018 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг академик лицей ва касб ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори лавозимларида фаолият олиб борган.

Иқтисодиёт фанлари номзоди – Икром Ахмедов шу кунгача Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «Спортни бошқариш ва касбий фанлар» факультети декани сифатида ишлаб келаётганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг