UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0

28 май 17:31
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раисининг мурожаати

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси А.Я.Камилов федерациянинг вилоят бошқармалари ҳамда бўлимларига мурожаатнома йўллади.

Ҳурматли ҳамкасблар! Қадрли дўстлар!

Ўзбекистон дзюдо федерацияси номидан сизларга соғлик-саломатлик тилаган ҳолда коронавирус пандемияси бўйича вазият юмшаётганига умид билдириб қоламан. 

Бундай синовли кунларда бутун дунёда бўлгани каби бизнинг мамлакатимизда ҳам спортчилар, хусусан дзюдочилар одатдаги тўлақонли машғулот ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлиб турибди. Лекин бу ҳолат спортчиларга жисмоний тайёргарликларига беэътибор бўлиш, спорт формаларини ушлаб турмаслик учун баҳона бўлмаслиги керак. Улар ғалабаларга ҳамиша чанқоқ ҳамда тайёр турмоқлари шарт. 

Юқорида келтирилган талаб ва меъёрларни инобатга олган ҳолда Халқаро дзюдо федерацияси дунё дзюдо ҳамжамияти учун IJF FIT онлайн-платформасини йўлга қўйди. Онлайн-платформа динамик ҳамда оригинал фитнес-машғулотлардан иборат бўлиб, жаҳоннинг кўзга кўринган дзюдо усталари томонидан бажарилган. Бу орқали улар сайёрамизнинг барча дзюдочиларини ҳаракатда бўлишга, бир-бирлари билан мусобақалашишга чорлашган, даъват этишган. Сайтда пешқадам иштирокчиларнинг Рейтинг жадвали эълон қилиб борилади.

Бундай синовли кунларда биз бирлашишимиз, бир-биримизга бўлган ҳурмат ва эътиборни амалда намойиш этишимиз керак. Дзюдо асосчиси Дзигоро Кано айтганидек: "Қийин дамларда қатъиятли бўлинг, ақл билан иш юритинг ва жамиятни янада яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшинг". 

Ушбу онлайн-платформа саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ҳолатни меъёрда ушлаб туриш, севимли спорт туримизни янада оммалаштириш ҳамда кўзга кўринган дзюдочилар билан янги форматда учрашиш имконини беради. 

Сизларни юқорида айтилган масалаларга амал қилишга ҳамда янги лойиҳанинг оммалашишида фаол бўлишга чақираман. 

Бунинг учун сизга олдиндан миннатдорчилик билдираман. 

Сизларга соғлиқ-саломатлик ҳамда тезроқ тўлақонли спорт ҳаётига қайтишни тилайман!

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси А.Камилов


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг