25 сен 22:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ўзбекистон ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 та олтин медаль қўлга киритди
18-25 сентябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилди.
Мусобақада жаҳоннинг 36 мамлакатидан 292 нафар боксчи иштирок этди. Улар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва 7 та медаль қўлга киритишди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
+91 кг: Лазизбек Мулложонов
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
Кумуш:
-64 кг: Мужибилло Турсунов
Бронза:
-51 кг: Азиза Ёқубова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар