UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?" 0 18:52Флойд Мэйвезерда суд иши: Боксчи ўзини 340 миллион долларга алданган деб ҳисобламоқда 0 18:27Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида қитъа ва жаҳон рекордини янгилашди 0 18:02"Мен Махачев ёки Чимаев билан жангларда ўзимни ғолиб сифатида кўряпман" - Диаз 0 17:39"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиола борасида жиддий хавотирда 0 17:17"Икки маст эркак уришгандек кўринди". Нурмагомедов Пимблетт ва Гэтжи жанги ҳақида гапирди 0 16:52Чендлер Топурия ва Гэтжи ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 16:30Иман Хелиф тан олди 0 16:03Кантедан кейинги шов-шувли қадам: "Фенербахче" юлдуз форвардни нишонга олди 0 15:39Маҳмуд Мурадов Наврўз куни чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 15:18Чарльз Оливейра Макс Холлоуэй билан жангда ғалаба қозонишнинг асосий омилини айтди 0 14:56Милан-Кортина-2026: Бугун 3 та спорт турида саралаш баҳслари ўтказилади 0 14:21"Манчестер Сити"га кутилмаган рақобатчи: январда трансфер учун энг кўп харажат қилган клублар эълон қилинди 0 13:58Шакур Стивенсон Теофимо Лопесга қарши жангдан кейин WBC камаридан айрилди 0 13:24Касаллик Жон Жонснинг UFC`га қайтишига тўсқинлик қиладими? 0

11 авг 14:00
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро армия ўйинларидан совринлар билан қайтмоқда

Теглар :  Армия ўйинлари
Маълумки, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида 28 та мамлакат ҳарбий хизматчилари иштирокида учинчи халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Илгарироқ ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик ҳарбийларнинг иштироки ҳақида маълумот берилган эди. Маҳаллий матбуотда ўзбекистонлик ҳарбийлар қўлга киритаётган ютуқлар ёритиб борилмоқда.

1News сайтида ёзилишича, АрМИ-2017 доирасида ўтказилаётган 29 та танловнинг саккизтасида, яъни Россия ҳудудида кечган «Қўшин разведкаси аълочилари», «Эльбрус ҳалқаси», «Содиқ дўст», «Хавфсиз йўналиш», «Йўл патрули», Қозоғистонда ўтказилган «Мерганлик марраси», Хитойда бўлиб ўтган «Қуролсоз уста», «Мусаффо осмон» танловида Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларидан иборат саккизта жамоа илк бор иштирок этди. 15 тасида эса, яъни «Танк биатлони», «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Дала ошхонаси», «Осмон калити», «Автобронетанк техникаси устаси», «Ҳарбий ралли», «Муҳандислик формуласи», «Рембат», «Ҳамдўстлик жангчиси», «Артиллерия устаси», «УУҚ (учувчисиз учиш қурилмалари) экипажлари мусобақаси», «Суворов шиддати», «Хавфсиз муҳит», «Десантчилар взводи», «Авиадартс» каби мусобақаларда ўзбекистонлик ҳарбийлар кузатувчи сифатида қатнашди.



Uz24 га кўра, Россиянинг Тюмень вилоятидаги дала-ўқув майдонида ўтказилган «Хавфсиз маршрут» мусобақасида подполковник Р. Байбеков етакчилигидаги ҳарбий хизматчилар жамоаси Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди. Катта лейтенант О. Қувондиқов, лейтенант Р. Аҳмадов, сержантлар В. Жумақулов, Ш. Давронов, кичик сержантлар — Д. Бекматов, Т. Ҳайдаров, шартнома асосидаги оддий аскарлар У. Мусаев, Э. Ҳасановнинг уюшқоқликда ҳаракат қилганларини алоҳида таъкидлаш лозим. Мусобақада Ўзбекистон вакиллари фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Ҳарбий муҳандислар танловнинг муҳандислик-разведка қоровулининг сувли тўсиқларни разведка қилишдаги ҳаракатланиши, пиёдаларга қарши миналарни аниқлаш ва зарарсизлантириш, механизациялаштирилган кўприк мажмуасини йиғиш, йўл ўтказиш учун мўлжалланган машина билан зарарланган йўлни тиклаш ҳамда муҳандислик машинаси билан йўл ўтказиш каби шартларда беллашиб, совринли ўринга сазовор бўлди.

10 август эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида «Хавфсиз йўналиш» танлови совриндорларини кутиб олиш тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда ўқувчи-ёшлар қатнашди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати билдиришича, иштирокчилар мамлакат шарафини халқаро аренада муносиб ҳимоя қила олган ҳарбийларни қизғин қутлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг