UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"У — монстр". Мераб Двалишвили Чимаев ҳақида фикр билдирди 0 16:49Алекс Перейра UFC оғир вазнида дебютга тайёргарлик кўрмоқда (ВИДЕО) 0 16:28"Очкўз бақалоқ, менга 1 миллиард бер". Усик — Фьюри билан трилогия ҳақида гапирди 0 16:07"Интер Майами" янги бош мураббий тайинлашга шошилмайди 0 15:46Райан Гарсиянинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 15:25Осиё чемпионатининг иккинчи куни иккита медаль қўлга киритилди 0 15:04UFC чемпиони Карлос Ульберг муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 14:43Эквадорда ҳакам отиб ўлдирилди 0 14:22Шу ёзда ММАнинг иккита қоидаси ўзгариши мумкин 0 14:01Иржи Прохазка биринчи марта ота бўлди + ФОТО 0 13:40Биринчи ракеткамиз Хитой турнири 1/2 финалига чиқди 0 13:19“Металлург” клубини ёпиб юборган шахс Интерпол қидирувига берилди 0 12:58Дзюдочиларимизнинг бири финалда, яна иккиси бронза медали учун курашади 0 12:37Мэнни Пакьяо: "Иноуэ менга ўхшайди" 0 12:16Двалишвили Илия Топурия билан машғулот ўтказишдан бош тортди 0

03 дек 08:10
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон крикет федерацияси ва Афғонистон крикет кенгаши ўртасида Меморандум имзоланди

Теглар :  Крикет
Ёзги олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган ва спорт турлари орасида оммавийлиги жиҳатдан футболдан кейин иккинчи ўринда турувчи крикет ер юзидаги 4 миллиарддан ортиқ аҳолининг севимли спорт тури ҳисобланади.

2019 йилда ташкил этилган Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан  қисқа фурсатда мамлакатимизда 6 та 13 ёшгача, 14 та 19 ёшгача, 4 та катталардан иборат ҳамда 9 та хотин-қизлар жамоалари ташкил  этилди. Бундан ташқари, юртимизда турли соҳаларда меҳнат қилаётган чет эллик крикет спорт турига қизиқувчилардан иборат 2 та жамоа ташкил этилган.

Мамлакатимизнинг Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм сингари вилоятларида крикет жамоалари мавжуд бўлиб, белгиланган дастурга мувофиқ, мусобақалар ўтказиб келинмоқда. 

Айни пайтда крикет бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамоалар шакллантирилиб, халқаро беллашувлар, навбатдаги ёзги олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида  крикет федерациясининг  йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида ушбу спорт турининг ривожи, унинг оммавийлигини таъминлаш, зарур инфратузилмани яхшилаш хусусида сўз борди.

Анжуманда иштирок этган Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев, Ўзбекистон спорт вазирлиги вакиллари, Афғонистон крикет кенгаши бош котиби Насиб Хон, Афғонистон крикет кенгаши аъзоси Холид Хотам, Афғонистон крикет кенгаши бош менежери Абдул Ҳаким Раҳмани ва бошқалар журналистларнинг саволларига жавоб берди. 

Осиё ва халқаро крикет кенгаши билан манфаатли ҳамкорлик ўрнатилганини таъкидлаб, крикет спорт тури ривожи йўлида ўтган давр мобайнида Англия, Ҳиндистон, Покистон сингари бир нечта давлатларнинг крикет кенгашлари билан меморандумлар имзоланганини қайд этди.

Савол-жавобларга бой кечган анжуман якунида Ўзбекистон крикет федерацияси ва Афғонистон крикет кенгаши ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг