UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

15 сен 10:01
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион!

Ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган крикет мамлакатимизда жадал ривожланаётган спорт турларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Крикет федерацияси томонидан мазкур спорт турини оммалаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида крикетга қизиқишни ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ёшлар ўртасида крикетни кенг тарғиб қилиш, истеъдодли спортчиларни саралаб олиш ва уларни клублар ҳамда миллий терма жамоалар таркибига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган "ANFA" халқаро крикет стадионида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан клублар ўртасида "Мустақиллик кубоги" турнири ташкил этилди.

Турнирда иштирок этган жамоалар кун давомида қизғин ва муросасиз беллашувларда ўзаро куч синашди. Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Тошкент шаҳрининг "ANFA" ҳамда "O‘zbekiston Stars" жамоалари финалда майдонга тушди.

Якуний натижаларга кўра, рақибидан устун келган "ANFA" жамоаси мусобақада биринчи ўринни эгаллаб, "Мустақиллик кубоги" соҳиби бўлди.

Турнир доирасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш тадбири ҳам ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларини қутлади ва крикет спорт турини мамлакатимизда янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр билдирди.

"Мустақиллик кубоги" турнири нафақат клублар ўртасидаги рақобатни кучайтириш, балки ёш ва иқтидорли крикетчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда мамлакатимизда крикетнинг оммавийлигини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг