UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

06 мар 18:00
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун, 6 март куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида спорт федерациялари раҳбарлари билан навбатдаги йиғилиш ташкил қилинди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Назиржон Худойқулов ва Осиё ўйинларида иштирок этадиган спорт федерациялар мутасаддилари иштирок этишди.
“Авваламбор сизларни табриклаб ўтмоқчимиз. Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев биз орзиқиб кутган фармонга имзо чекдилар. Ушбу фармон устида жуда узоқ вақт иш олиб борилди. Унинг бандлари мукаммал ишлаши учун қаттиқ меҳнат қилишимиз талаб этилади. Энди Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биргаликда, ҳамкорлида фаолият олиб боради. Олдимизга қўйилган талабни бажариш учун имкониятларимиз жуда катта. Энг муҳими ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда иш олиб боришимиз керак бўлади”, - деди Жасур Матчанов.

Йиғилиш давомида спорт федерацияларининг Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни қандай кетаётганлиги ҳақида ахборот берилди. Ундан ташқари МОҚ Бош котиби спортчиларга олимпия стипендияларини тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, унинг ягона ва мукаммал механизмини яратиш хақида гапирди.



“Стипендиялар тизимини қайта кўриб чиқамиз. МОҚ томонидан рағбатлантирилаётган ҳар бир спортчи билан халқаро меъёрлар асосида шартнома тузилади. Керак бўлса, стипендиялар миқдорини бир неча баробар кўтарамиз. Шунга яраша, уларнинг кун тартиби ва рационини ҳам белгилаб чиқамиз. Агар улар шартнома бандларини бузадиган бўлса жаримага тортамиз. Талабларимизга жавоб берадиганларни рағбатлантириш ҳам шунга яраша катта миқдорда бўлади”, - деди Жасур Матчанов.

Шунингдек, йиғилиш давомида энди ҳар бир спорт тури бўйича Миллий олимпия қўмитаси соврини учун мусобақалар ўтказилиши айтиб ўтилди. Айнан мазкур мусобақалар орқали Осиё ўйинларига бориш учун номзод спортчилар синовдан ўтказилади.

Қолаверса, спортчиларни олимпия спорт турларига йўналтириш борасида ҳам фикр билдириб ўтилди. Энди ҳар бир номзод спортчи кузатиб борилади. Уларнинг кўрсатаётган натижалари таҳлил қилинади. Шунда уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигида ўсиш ёки пасайиш холатлари яққол намоён бўлади.

Маълумки, ўзбек боксининг қитъада ўз ўрни ва мавқъеи бор. Аммо сўнгги Осиё ўйинлари - Инчхон 2014 да  боксчиларимиз томонидан бирорта ҳам олтин медали қўлга киритилмаган. Бугунги йиғилишда ушбу холат юзасидан ҳам фикр алмашилди.

“Айни пайтда ихтиёримизда асосий таркибдан ташқари, захира боксчиларимиз ҳам бор. Уларни ҳам тайёрлаб боряпмиз. Ҳар бир вазн тоифасида 3-4 нафар спортчи ишламоқда. Бу ўз навбатида таркибда соғлом рақобат шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Хабарингиз бор, спортда кутилмаган жароҳатлар ҳам учраб туради. Шу сабабли, захирадаги спортчиларимизни ҳам тайёрлаб боряпмиз. Ўзбекистон бокс терма жамоаси Жакарта 2018 Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида  фақат биринчи ўринни олишни мақсад қилган ”, - деди терма жамоа бош мураббийи  Марат Қурбонов.


Йиғилиш давомида шунингдек,  спорт курашлари, таэквондо, ушу, каратэ, оғир атлетика, гимнастика, гандбол, регби, футбол, енгил атлетика, ўқ отиш, қиличбозлик, камондан отиш, сув спорти, велоспорт, теннис, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, самбо, жуи-житсу, пенчак силат, кураш, гольф ҳамда бадминтон федерациялари вакиллари бирма-бир Индонезиядаги ўйинлар учун режалар, тайёргарлик жараёнлари ҳақида ҳисобот беришди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг