UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0 09:05Россиялик спортчиларга Европа Иттифоқидаги мусобақаларда қатнашиш тақиқланади 0

13 июн 10:10
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон мотокросс терма жамоаси халқаро мусобақа совриндори

10-11 июнь кунлари Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги Қора денгиз соҳилида жойлашган мототрассада 15 давлат спортчилари ўртасида мотокросс бўйича “Winline Hamdo‘stlik Kubogi – 2023” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Россия, Арманистон, Беларусь, Жанубий Осетия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Мўғулистон, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Италиянинг кўзга кўринган мотокроссчилари 65 куб см, 85 куб см, 125 куб см (аёллар, ёшлар), “МХ1”, “МХ2” ва “МХ Оpen” синфларида беллашдилар.

Айтиш мумкинки, ушбу нуфузли мусобақани икки кун давомида бутун дунё бўйлаб экстремал спорт мухлислари катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдилар.

Қувонарлиси, халқаро кубок мусобақасида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спортчиларидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Эмран Аблязов 125 куб см (“МХ2”), Жасур Саматов 250 куб см (“МХ1”) ва Константин Сичёв “МХ Оpen” синфларида қатнашиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгалладилар.

Биринчи ўрин Россия, иккинчи ўрин эса Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди. Ғолиблар ва совриндорлар ташкилотчиларнинг белгиланган пул мукофотлари, медаллари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг