UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

30 мар 17:43
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

"Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциацияси" ташкил қилинди

Бугун, 30 март куни Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида республикамиздаги олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган бир қатор мутасадди ҳодимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Бош котиб Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Баркамол авлод" спорт жамияти ва "Талаба" спорт ассоциацияси вакиллари ҳам иштирок этишди.


"Хабарингиз бор, бугунги кунда талабаларимизни спортга жалб қилиш масаласини ҳам алоҳида кўриб чиқяпмиз. Бундан буён талабалар ўртасида жамоавий спорт туларини ривожлантиришимиз керак. Республикамизда 80 дан ортиқ олий ўқув юртлари мавжуд. Энди улар ўртасида турли мусобақалар ташкил қиламиз. Яхши биламиз, мамлакатимиздаги барча олий ўқув юртларида спорт билан шуғулланиш учун яхши шароитлар бор. Аниқроқ айтадиган бўлсам, у ерда тайёр базалар мавжуд. Талабалар ичидан ҳам кучли спортчиларни саралаб олишимиз керак.

Янги тақвим-режа ишлаб чиқиб, қизиқарли ва оммабоп мусобақалар янги йўналишда ташкил қилинади. Бундай турнирлар талабаларнинг ўзи учун ҳам жуда қизиқ бўлади деб ўйлаймиз. Мақсадимиз барча талабаларни спортга жалб қилиб олиш. Улар ўқишдан бўш вақтида спорт билан шуғулланишсин", - деди Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов.


Шундан сўнг Бош котиб Жасур Матчанов конференция кун тартиби билан таништириб ўтди.

Ҳисобот сайлов-конференциясида бунгача фаолият олиб борган “Баркамол авлод”  спорт жамияти ҳамда “Талаба” спорт ассоциацияси негизида янги “Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси” ташкил қилиш таклифи берилди. Мазкур таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Янги ассоциация раиси лавозимига Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Уришевич Мажидов номзоди таклиф этилди. Делегатлар бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватладилар. Бош котиб лавозимига эса Ўзбекистон "Баркамол авлод" спорт жамияти Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Эркин Ибрагимович Қодиров сайланди.

Шунингдек, ассоциация вице-президентлари лавозимларига Ўзбекистон спорт фаҳрийлари кенгаши раиси, Миллий олимпия қўмитаси Президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов, Спорт фаҳрийлари кенгаши раиси маслаҳатчиси Рашид Қодиров, Тошкент давлат Иқтисодиёт университети кафедра мудири Александр Истоминлар сайланишди.

Конференцияда шунингдек, Ассоциация  Ижроия қўмитаси ва унинг низоми тасдиқланди.

“Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси” Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда иш олиб боради. Ўз навбатида Умид Аҳмаджонов янги ташкил этилган Ассоциацияга зарур ёрдам кўрсатилиши ва молиявий томондан қўллаб қувватланишини ҳам таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда Ассоциация вице-президентлигига сайланган Комилжон Худойберганов сўз олиб, ишни тўғри йўлга қўйиб олиш учун барча шароитлар бор эканлиги, мавжуд камчиликлар эса бартараф этилиши ҳақида гапирди.

Бундан буён юртимизда ташкил қилинадиган уч босқичли спорт ўйинлари энди бошқача йўналишда, янги форматда ўтказилиши маълум қилинди. Конференция давомида бундан буён олий ўқув юртларида спортнинг волейбол, баскетбол, гандбол ва стол тенниси бўйича терма жамоалар ташкил этиш ва мазкур жамоалар ўртасида мунтазам мусобақалар ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича мутасадди ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

“Мақсадимиз талабаларни оммавий тарзда спортга жалб қилиш ва шу орқали ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. Уларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига шароит яратиш. Аввал ҳудудий кейинчалик эса Республика миқёсида бўлиб ўтадиган мусобақалар орқали мамлакат терма жамоасини шакллантирамиз. Спортчи-талабалар орасида энг муносиблари кейинчалилк Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади, - деди МОҚ раҳбари.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 мар 13:54:49
Xayitmurodov Jasurbek
Sport Razryatini olishim yordam kerak edi
   
07 мар 13:54:27
Xayitmurodov Jasurbek
Sport Razryatini olishim yordam kerak edi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг