UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

23 сен 12:10
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз?

Теглар :  Осиё ўйинлари
Японияда Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Турнирнинг футбол ўйинларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади. Энди улар чорак финалда Саудия Арабистони билан тўқнаш келади. “Оқ бўрилар” Осиё ўйинлари доирасида бунга қадар 3 маротаба бу юрт вакилларига қарши ўйнаган.

1. Хиросима-1994: Ёрқин дебют ва йирик ғалаба

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун тарихий ҳисобланган 1994 йилги Хиросимадаги Осиё ўйинлари айнан Саудия Арабистонига қарши гуруҳ босқичининг 1-тур ўйини билан бошланган. Мусобқа дебютантлари рақиб дарвозасига жавобсиз голлар ёғдириб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритган. Бу ўзининг илк катта мусобақасини ўтказаётган терма жамоа учун ажойиб онлар эди.

Ўша учрашувда Сергей Лебедев (14), Миржалол Қосимов (23) ҳамда Игорь Шквириннинг дубли (25, 43) вакилларимизга ишончли устунликни тақдим этган. Саудияликлар фақатгина ўйин охирида – 90-дақиқада Ал Жоҳанининг кучи билан битта гол уришга муваффақ бўлишган холос. Якуний натижа – 4:1.

photo_2026-09-23_08-59-13.jpg

2. Инчеон-2014: Аламли мағлубият

Орадан йигирма йил ўтиб, 2014 йилги Инчеон мезбонлик қилган Осиё ўйинларида тақдир жамоаларни яна тўқнаштирди. Бу сафар нимчорак финал босқичида кечган баҳс жуда асабий ва кескин курашларга бой ўтди. 20 йил олдин арабларга гол урган Миржалол Қосимов бу сафар мураббий сифатида захира ўриндиғида ўтирарди.

Ўйин шиддати меҳмонларнинг юқори фаоллиги билан давом этиб, Саудия Арабистони 2:3 ҳисобидаги ғолабани тантана қилган. Ўзбекистон сафида Жамшид Искандеров (45+1) ва Воҳид Шодиев (70) ўз номларини таблога ёздириб қўйган бўлса-да, Ал Гамдининг голи, Бобур Йўлдошевнинг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши (автогол) ҳамда ҳакам қўшиб берган дақиқаларда (90+5) Ал Биши киритган тўп вакилларимизнинг мусобақадаги юришини тўхтатган эди.

gettyimages-154224336-2048x2048.jpg

3. Ханчжоу-2023: Реванш ва ярим финал сари қадам

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган 2023 йилги Осиё ўйинларининг чорак финал баҳси ўзбек футбол мухжислари учун ўзгача қувонч келтирди. Учрашувдан олдин мутахассислар Саудия Арабистонини фаворит сифатида кўрсатишган бўлса-да, вакилларимиз матонат кўрсатиб, муҳим ғалабани қўлга киритишди. Бу авлод терма жамоаси бунга қадар ҳам бир нечта турнирларда куч синашган ва имкониятни бой берган эди.

Учрашувда Саидазамат Мирсаидов (24) ва ҳужумчи Алишер Одилов (43) киритган голлар терма жамоамизга қулай устунлик тақдим этди. Рақиблар сафидан Ҳалил Маран (66) фарқни қисқартирган бўлса-да, вакилларимиз ҳимояда интизомли ҳаракат қилиб, ҳисобни сақлаб қолишди ва кейинги босқичга йўл олишди. Якуний натижа – 2:1.

photo_2026-09-23_09-00-05.jpg

Маълумот учун, Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви 25 сентярбрь куни соат 10:00 да старт олади.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг