UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

10 апр 16:35
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий олимпия қўмиталари келишувга эришди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Тожикистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Тожикистон спорт вазири ва шу вақтнинг ўзида МОҚ биринчи вице-президенти ҳисобланган Абдуллозода Аҳтам Рустам таклифига кўра Душанбега ташриф буюрди.

Бунгача Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари ҳар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишганди. Энди эса ҳар икки мамлакат спорт соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорликда иш олиб борадиган бўлди. Олимпиада ва Осиё Ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган Ўзбекистон, қўшни мамлакат спортчиларининг йирик турнирларга тайёргарлиги, маҳоратли спортчиларни етказиб бериш каби масалаларда ҳамфикр бўлишга интилади.


Учрашув давомида Тожикистон ва Ўзбекистон спортчилари қўшма йиғинларда иштирок этиши борасида келишувга эришилди. Шунингдек, Осиё Ўйинлари олдидан Тожикистон делегацияси тайёргарликнинг бир қисмини Ўзбекистонда ўтказиши борасида келишиб олинди.

“Тожикистон спортчилари билан ҳамкорлик нафақат улар учун, балки биз учун ҳам жуда фойдалидир. Умид қиламанки, бўлажак йирик турнирларда қўшниларимиз ҳам муносиб иштирок этишади. Ана шунда бу муваффақиятларнинг бир қисмида бизнинг ҳам ҳиссамиз бор эканидан фахрланишимиз мумкин бўлади. Қолаверса, қўшниларимиз билан илиқ муносабатларни йўлга қўйишнинг ўзи чиройли иш. Ҳар қандай мусобақа давомида биз уларга, улар бизга мухлислик қилиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, бир-биримизга суяниб туришимиз ўзаро ҳамкорлигимиз қадрини яна бир карра ошириб беради. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев илк қадамларни айнан қўшни республикалар билан алоқаларни мустаҳкамлашдан бошладиларми, демак биз ҳам уларнинг ортларидан шу йўлдан юришга ҳаракат қиламиз”, — деди Умид Аҳмаджонов.


Бир вақтнинг ўзида ЎФА биринчи вице-президенти бўлган Умид Аҳмаджонов эртага — 11 апрель куни Душанбе шаҳрида Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг