UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 19:10Дастин Порье қайси жанг учун октагонга қайтиши мумкинлигини айтди 0 18:4830 миллиондан ошиқ киши Мбаппе "Реал"ни тарк этиши кераклиги ҳақидаги петицияга имзо чекди 0 18:26Бакли Махачевнинг дивизиондаги ютуқларини шубҳа остига олди 0 18:02Илия Топурия: "Энди қўрқмайман!" 0 17:39Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа соф олтиндан ясалган камар учун жанг қилади 0 17:17МЮнинг кейинги мавсумдаги мураббийи ким бўлиши аниқми? 0 16:52Махачев энг қизиқарли рақибни эълон қилди 0 16:25"Олимпия шаҳарчаси"да велотрек бўйича "Tashkent Gran Prix" халқаро Гран приси старт олди 0 16:02Қозоғистонда ўтказилиши мумкин бўлган UFC турнири учун кард тузиб чиқилди, ундан уч нафар ўзбекистонлик ММАчиси жой олди 0 15:39"Реал" мураббийлар шорт-листида кутилмаган номзод пайдо бўлди 0 15:17Жангига уч кун қолганида Раҳматулло Бойматовнинг рақиби ўзгарди 0 14:52Ўзбек хоккейи ҳакамлик мактаби тарбияланувчиси АҚШдан расмий таклиф олди 0 14:25Холмурод Нурматов, Эдил Эсенгулов, Анвар Абдуллаев ва бошқа таниқли ММАчилар Тошкентда жанг қиладиган ACA 203 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди 0 14:01"Реал"нинг икки ўйинчиси машғулотда жанжаллашиб кетди 0

04 ноя 18:00
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонда антидопинг агентлиги очилиши мумкин

Айни кунларда Чехия пойтахти Прагада бўлиб турган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Халқаро антидопинг агентилиги (WADA) Бош директорининг ўринбосари Роб Коехлер билан учрашди.

Суҳбат жараёнидаги асосий мавзу Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласи бўлди.  

Маълумки жорий йилнинг 9-10 март кунлари пойтахтимизга Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари билан алоқалар бўйича директор ўринбосари Том Мэй ва ушбу ташкилотлар билан алоқа бўйича менежери Франциско Леонлар ташриф буюришганди. Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари вакилларининг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш бўлиб, Ўзбекистонда Миллий антидопинг ташкилотини тузиш имкониятларини мухокама қилиш эди. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонда эришаётган натижалари юксалиб бораётганини ҳисобга олиб ва айниқса сўнгги Олимпия ўйинларидаги ўзбек спортчиларининг зафарли юришларидан сўнг Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мамлакатимизда ҳам мустақил Миллий антидопинг ташкилотини тузиш ташаббуси билан чиққан, ўз навбатида Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ташаббусни қўллаб қувватлаган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2020 йили Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш тўғрисида” ПҚ-2821-сон қарорининг Дастурида ҳам ушбу мавзуга алоҳида урғу берилган бўлиб, аниқ ва муайян вазифалар белгилаб қўйилган.

Жумладан, спортда допингдан фойдаланишга қарши фаолият олиб бориш бўйича дастурни амалга ошириш; Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг (антидопинг) янги қоида ва талабларини тезкор тадбиқ этиш ҳамда узлуксиз мониторингини олиб бориш; допинг-текширув ва биоматериаллар топшириш процедураси ҳақида спортчилар, спорт шифокорларига маълумот ва тавсиялар тақдим этган ҳолда, халқаро тажрибага мувофиқ ўрганишларга асосан, Ўзбекистонда антидопинг онлайн хизмати ва тақиқланган дори-дармонлар тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш; спортда фойдаланиши тақиқланган дори-дармонлар тўғрисида семинарлар ва конференциялар ўтказиш, спортда допингдан фойдаланишга қарши услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш каби масалалар устувор вазифа сифатида белгиланган. 

Ойбек Касимов билан бўлиб ўтган бугунги учрашув давомида жаноб Роб Коехлер Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласида зарур амалий ёрдамларни аямаслиги, керак бўлса Тошкентга экспертлар ва мутахассислардан иборат коммисия юборишини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби жаноб Коехлерга таклиф этилаётган ёрдам учун миннатдорчилик изхор этиб, Ўзбекистон бу масалада WADA да билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг