UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

31 окт 14:18
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистонда нишонланган дзюдо кунидан видеолавҳаларни томоша қилинг (ВИДЕО)

Теглар :  Дзюдо
28 октябрь куни дзюдо асосчиси Дзигоро Кано таваллуд топган кунда бутун курраи заминимизда Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланди.

Халқаро дзюдо федерациясига аъзо 5 қитъанинг 200га яқин мамлакатида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам бу ўзига хос дзюдо байрами сифатида тантана қилинди. Аввалига Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда бошланган байрам тадбирлари куннинг иккинчи ярмида пойтахтга кўчди. 

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ўтган маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Ташходжаев, олимпия ўйинларининг уч карра совриндори Ришод Собиров, терма жамоамиз етакчилари, спорт фидойилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Дарвоқе, бу йилги байрам тадбирлари “Кўчат эк!” шиори остида ўтказилди. Кўчат экиш маросимлари замирида атроф-муҳит ва табиатни асраш сингари эзгу ишлар мужассам. Спортимиз мутасаддилари ва жажжи дзюдочиларимиз Халқаро дзюдо федерацияси томонидан қабул қилинган шиорга мос тарзда кўчат экишди. Шундан сўнг байрам тадбири Федерация ҳудудида қисқа фурсатда бунёд этилган замонавий спорт залига кўчди. 

Тадбирлардан видеони томоша қилинг:

(TAS-IX)

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг