UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

17 авг 11:53
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети

Теглар :  ЎзДЖТСУКафедра
Чирчиқ шаҳрининг энг сўлим масканларидан бўлмиш Спортчилар кўчасида Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети жойлашган.

Олийгоҳнинг Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети ҳам талабаларга таълим-тарбия беришда ўз имкониятларидан самарали фойдаланиб келмоқда. Факультет спорт мураббийлари, спорт психологлари, спорт менежерлари ҳамда мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт мутахассис-кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи факультетлардан саналади.

2018 йилда ташкил топган ушбу факультетга дастлаб иқтисод фанлари номзоди, доцент И. Ахмедов декан вазифасини бажарган бўлса, айни пайтда факультетга вақтинча “Спорт психологияси ва педагогика” кафедраси мудири, психология фанлари номзоди, доцент Дилшод Неъматович Арзикулов раҳбарлик қилмоқда. 

Факультет таркибида Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти, Спорт менежменти ва иқтисодиёт, Спорт психологияси ва педагогика, Адаптив жисмоний тарбия ва спорт, Спорт тадбирларини ташкил этиш, Гимнастика назарияси ва услубияти каби кафедралар мавжуд бўлиб, 150 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар илмий фаолият олиб боришади.

Ҳозирда факультетда Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт, Психология (спорт), Спорт фаолияти (гимнастика, бадиий гимнастика), Маркетинг (спорт), Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш, Спорт фаолияти (адаптив жисмоний тарбия) йўналишлари бўйича 1212 нафар талабалар кундузги ва сиртқи таълимда таҳсил олишмоқа. 

2018-2019, 2019-2020 йилларда факультет тасарруфидаги кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари томонидан оммавий ахборот воситаларида 30 га яқин, хориж журналларида 42 та, маҳаллий журналларда 50 дан ортиқ илмий мақолалар, 10 дан ортиқ ўқув қўлланма ва дарсликлар чоп этилган. Шунингдек, магистрлар томонидан 31 та халқаро хорижий конференцияларда ҳамда 32 та республика миқёсида тадбирлар муносабати билан чоп этилган журналларда тезислар нашр қилинди. 14 нафар профессор-ўқитувчилар Россия, Хитой, Япония, Қозоғистон каби давлатларда ташкил этилган халқаро даражадаги илмий-амалий анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этишди. 

Факультет халқаро ҳамкорлик ишларига ҳам доим эътибор қаратиб келган. Бу борада ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети, Жанубий Кореянинг Данкук университети, Москва давлат жисмоний тарбия академияси, П. Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети, Белорус давлат жисмоний тарбия университети, Россиядаги Ураль давлат жисмоний тарбия университети, Воронеж давлат жисмоний тарбия институти, Япония спорт ва таълим университетлари билан халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланган. 

Факультетнинг спортда юқори натижаларга эришиб келаётган талабалари орасида, айниқса, Ҳайитмурод Шерқўзиев ва Рўза Қўзиеваларнинг алоҳида ўрни бор. Хайтмурод Шерқўзиев параканоэда эшкак эшиш бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2017 йил Чехияда ўтган Осиё чемпионатида олтин медаль, 2017-2018 йилларда 2 карра Осиё чемпиони, 2018 йили Венгрияда бўлиб ўтган жаҳон кубогида иккинчи ўринни қўлга киритган, халқаро тоифадаги спорт устаси.

Рўза Қўзиева ҳам парапауэрлифтинг бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони, 2013 йил Дубай шаҳрида ўтган бешинчи Фазза халқаро турнирида учинчи ўрин, 2015 йил Алмати шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида учинчи ўрин, 2016 йили Дубай ва Малайзияда, 2017 йилда Венгрияда жаҳон кубоги баҳсларида иккинчи ва учинчи ўринлар, 2017 йил Мексикада ташкил этилган жаҳон чемпионатида учинчи ўрин, 2018 йил Францияда бўлган Европа очиқ чемпионатида иккинчи ўрин, 2018 йил Япониянинг Китакюшу шаҳри мезбонлик қилган Осиё-Океания чемпионатида олтин медаль, 2018 йил 6-14 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Полембанг шаҳарларида ўтказилган Пара-Осиё ўйинларида 113 кг. вазнли тошни кўтариб, чемпионликка эришди ва рекорд натижа қайд этди. Ҳозирда дунё рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Халқаро тоифадаги спорт устаси.

Факультет талабаларининг республика ва жаҳон миқёсидаги спорт мусобақаларда муносиб иштирок этиб келади. Битирувчи талабалардан Л. Ганиева, А. Самирова, В. Давидова, М. Ростобурова, З. Курбанова, А. Сердюковалар 2016 йилда Тошкентда ўтказилган жаҳон кубоги ғолиблари, Бразилияда ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокичлари саналади. Х. Шерқўзев, М. Нуриддинова, Р. Қўзиевалар параканоэ бўйича 2018 йилги жаҳон, 2019 йилги Осиё чемпионлари ҳисобланишади. Биргина ўтган 2019 йилнинг ўзида Темур Ғиёсов (енгил атлетика), Тўлқин Юлдошев (армрестлинг), Александр Решетников (триатлон), Ҳайитмурод Шерқўзиев (параканоэ), Рўза Қўзиева (парапауэрлифтинг), Азизбек Турғунов (пара пауэрлифтинг), Владлен Денисов (эшкак эшиш) каби ўттизга яқин иқтидорли талаба-спортчилар миллий чемпионатларда, Осиё ва жаҳон чемпионатларида, халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган. 

Шунингдек, факультетда Мохинур Қахрамонова (“Зулфия” мукофоти совриндори), Юлдуз Мадаминова (“Зулфия” мукофоти совриндори), Достон Амонов, Даврон Назаров, Олимхон Рихсиев, Умида Космина, Шохрўзхон Эшбоев, Дилшод Аҳмадов, Бобур Нуриддинов, Нодирбек Эшқўзиев, Дилором Неъматжонова, Темур Талипов сингари талабалар Республика ва халқаро кўрик-танловлар, фан олимпиадаларида иштирок этиб, университет, факультет шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда.

Факультетда маънавий-маърифий ишлар муносиб йўлга қўйилган. Факультет декани Дилшод Арзикулов ҳамда Спорт ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Муҳаммаджон Маматқуловлар бошчилигида ҳар йили белгиланган дастур-режага мувофиқ кўплаб тадбирлар ташкил этилади. 

“Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади”, “Ўзбекистон – жаннатмакон диёр”, “Шарқона одоб-ахлоқ”, “Ҳуқуқ ва бурч нима?”, “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Прокурор соати”, “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Спорт – гўзаллик рамзи”, “Ягонасан муқаддас ватан!” каби ўнлаб мавзулардаги тадбирлар доимий ўтказиб келинади.

Хуллас, бугун факультетда профессор-ўқитувчилар томонидан дарсларни вазиятли (ситуацион) масала ва топшириқлар билан бойитиш, дарс машғулотларини мунозара кўринишида ўтказиш, амалий машғулот ҳажмини кенгайтириш, видеомаърузалар яратиш ва видеоконференциялар ўтказиш, электрон ва виртуал китоблардан фойдаланиш, дарс машғулотларида янги педагогик технологиялар, интерфаол методларни қўллаш борасида етарли тажриба тўпланган.

Факультетнинг мақсади – илм-фан, спорт машғулотларига зўр бериш, илм-фан ва спортда янада муваффақиятларга эришиш. Ягона мақсад эса – жамиятимизга энг зукко, билимли ва доно кадрларни етказиб бериш!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг