28 ноя 10:32
Янгиликлар
Футбол
Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи Денис Иванков тез орада Суперлигада иш бошлайди.
Тажрибали мутахассис янги мавсумни ОКМК сафида бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Иванковнинг сўнгги иш жойи "Нефтчи" ҳисобланади. Денис Иванков бунга қадар фаолияти давомида "Машъал", "Княжа", "Насаф", "Пахтакор", "Лиепая", Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаларида дарвозабонлар билан шуғулланган.

Ҳавола :
Фикрлар