05 сен 15:25
Янгиликлар
Бокс/ММА

"Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман". 39 ёшли Деонтей Уайлдер яна 10 йил жанг қилиш ниятида
WBC йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони, 39 ёшли америкалик Деонтей Уайлдер профессионал рингда яна 10 йил жанг қилиш ниятида эканини маълум қилди.
"Мен бу бизнесда 21 ёшдан бери юрибман. Ҳозир эса ритмни эндигина топдим. Йўқ, мен ҳали чарчаганим йўқ. Ўзимни аъло ҳис қиламан. Ёш — бу фақат рақам. У сизга кейин қандай яшашни белгилаб бермаслиги керак", — деди Уайлдер The Ariel Helwani Show дастуридаги интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : TMZ
Фикрлар