UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

05 авг 15:15
Янгиликлар

Таэквондо, Париж-2024

Ўзининг дебют Олимпиадасида иштирок этадиган, медаль кутишга арзийдиган Жасурбек Жайсуновга Парижда қайси таэквондочилар рақиблик қилади? (Барча тафсилотлар)

Хабар берганимиздек, 7 август куни Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпиадасида таэквондо беллашувларига старт берилади.

Унда Ўзбекистон шарафини тарихда илк бор 5 нафар таэквондочи ҳимоя қилади. Шу кунгача 4 нафардан зиёд спортчимиз мусобақада иштирок этмаган эди.

Olamsport.com мусобақада иштирок этадиган спортчиларимизга Олимпиада давомида кимлар рақиблик қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

Аввалги сонимизда Олимпиаданинг амалдаги ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида маълумот берган эдик. Навбат Жасурбек Жайсуновга. 




Ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи 22 ёшли таэквондочимиз фаолиятидаги дебют Олимпиада учун йўлланмани Осиё лицензион турнирида қўлга киритган эди.

Жайсуновнинг Париж Олимпиадасидаги иштироки 9 август куни бўлиб ўтади.



Мазкур вазн тоифасида Токио Олимпиадаси ғолибига айланган нейтрал спортчи Максим Храмков турнирда иштирок этмайди. Кумуш медаль эгаси, иорданиялик Салеҳ Элшарабати ва бронза соҳиби, Миср вакили Сейф Эйсса эса Париждаги Олимпиадада фаворитлардан ҳисобланади. Иккинчи бронза медали эгаси, хорватиялик Тони Канает ҳам бу галги мусобақани ўтказиб юборади.

Жасурбек Жайсунов 22 ёшда бўлишига қарамасдан, "Катта дубулға" турнири вице-чемпиони, гран-при мусобақаси совриндори, харбийлар ўртасида Жаҳон чемпиони, Осиё чемпионатининг уч карра ғолиби ва бронза медали соҳиби ҳисобланади. У ўзи иштирок этган сўнгги мусобақаларнинг қарийб барчасида ғолиб ёки совриндор бўлмоқда. Токиода унинг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини тажрибали Никита Рафалович ҳимоя қилиб, ўтиш босқичига қадар етиб борган эди.



Жасурбек Жайсуновга Париж Олимпиадасида рақиблик қилиши мумкин бўлган таэквондочилар:

Леон Сейранович (Австралия)

Энрике Фернандес Родригес (Бразилия)

Файсал Савадого (Буркина Фасо)

Хоакин Мартинес Чарчилл (Чили)

Эди Хрнич (Дания)

Сеиф Эисса (Миср)

Меҳран Бархордари (Эрон)

Алессио Симеоне (Италия)

Салеҳ Элшарабати (Иордания)

Батирхан Толеугали (Қозоғистон)

Исмаел Кулибали (Мали)

Фарзад Мансури (Қочоқлар)

Сео Генву (Корея Республикаси)

Стефан Таков (Сербия)

Фирас Катуси (Тунис)

Сижей Николас (АҚШ).



22 ёшли таэквондочимиз Жасурбек Жайсунов кўп ҳам эътибор қаратилмаётган, аслида эса натижа қилиб бера оладиган даражада салоҳиятли спортчимиздир. Демак, Париж Олимпиадасида таэквондочиларимиз орасида нафақат Улуғбек Рашитов, балки Жасурбек Жайсуновдан ҳам юқори натижа кутиб қоламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг