UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0

04 авг 07:40
Янгиликлар

Футбол

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” ютқазди, “Локомотив” 5 очкога ўтиб кетди

Футбол бўйича мамлакат 25-миллий чемпионатининг иккинчи давра баҳслари кутилмаган натижалар билан бошланди.

Жумладан, амалдаги чемпион “Пахтакор” меҳмонда аутсайдер “Андижон” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиннинг 75-дақиқасида Андреевнинг қўлига теккани учун меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Дилшод Жўраев 11 метрли жарима тўпидан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Чемпионлик учун курашаётган “Бунёдкор” жамоаси Фарғонада “Нефтчи” клубига 1:2 ҳисобида ютқазди. Бундан унумли фойдаланган “Локомотив” клуби ўз майдонида “Навбаҳор”ни 5:0 ҳисобида доғда қолдириб, энг яқин таъқибчиси “Бунёдкор”дан 5 очкога ўзиб кетди.


“Андижон” (Андижон) – “Пахтакор” (Тошкент) 1:0

Гол: Дилшод Жўраев 75 пенальти, - 1:0

“Пахтакор”: Александр Лобанов, Станислав Андреев (Андрей Сидоров, 79), Камолиддин Тожиев, Азим Аҳмедов, Даврон Ҳошимов, Жавоҳир Соҳибов, Акбар Исматуллаев (Жамшид Болтабоев, 89), Жалолиддин Машарипов, Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров, Жасур Ҳакимов (Владимир Козак, 55)

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 0:3

Гол: Бобур Абдухолиқов 25, - 0:1. Драган Черан 69, - 0:2. Огнен Красич 88, - 0:3.

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Азиз Ғаниев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шаҳбоз Эркинов (Драган Черан, 69), Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Огнен Красич (Сайдулло Раҳматов, 89), Фозил Мусаев, Фаррух Сайфиев, Бобур Абдухолиқов (Дониёр Нарзуллаев, 79)

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Металлург” (Бекобод) 0:0

“Нефтчи” (Фарғона) – “Бунёдкор” (Тошкент) 2:1

Голлар: Шерзод Ҳакимов 1, - 1:0. Элдор Шомуродов 35, - 1:1, Отабек Исроилов 41, - 2:1

Амалга оширилмаган пенальти: Сато Минори 28 (дарвозабон)

“Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Бухоро” (Бухоро) 0:1

Гол: Баҳодир Пардаев 22 пенальти, - 0:1.

Четлатиш: Шавкат Муллажонов 90, (“Бухоро”)

“Локомотив” (Тошкент) – “Навбаҳор” (Наманган) 5:0

Голлар: Артур Геворкян 3, - 1:0. Сервер Жепаров 4,- 2:0. Темурхўжа Абдухолиқов 6, - 3:0. Темурхўжа Абдухолиқов 43, - 4:0. Марат Бикмаев 73, - 5:0.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг