UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Конор Макгрегор UFC’даги навбатдаги рақибини эълон қилди 0 13:52Луис де ла Фуэнте Испания ЖЧ-2026 финалида Мессини қандай тўхтатмоқчи эканлигини айтди 0 13:19"Кучли бўлиб қайтаман" – Муроджон Аҳмадалиев операция қилинди (ФОТО) 0 12:54Бугун ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Илк кун 10 нафар дзюдочимиз татамига чиқади 0 12:25UFC Fight Night 281 тарози натижалари, икки жангчи вазн қила олмади 0 11:58"Тарихдаги энг буюк воқеа". Инфантино ЖЧ-2026 финали олдидан Оқ уйга мурожаат қилди 0 11:33Olamsport.com сайти Шоҳжаҳон Эргашев машғулотида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 11:06Дзюдочиларимиз 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қозоғистон 9 та олтин медалга ортда қолдирилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:40Ислам Махачев иккинчи UFC камаридан кейин ҳаёти қандай ўзгарганини айтди 0 10:09"Уни хонага қамаб қўйиш керак!". Скалони ЖЧ-2026 финалида Аргентина Ямални қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб берди 0 09:47ИНТЕРВЬЮ. Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари нега бекор бўлмоқда? 0 09:12Баракалла! Осиё чемпионатида қатнашган 20 нафар дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди 0 08:46Нурсултон Рўзибоев мағлуб этган жангчига UFC чиқиш эшикларини кўрсатди 0 08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0

09 сен 13:59
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз Жаҳон чемпионатида 31 та медаль қўлга киритишди. Бу умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин!

Теглар :  Белбоғли кураш
Татаристон Республикасининг (Россия) Мамадиш шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этган белбоғли кураш бўйича 34 нафар терма жамоамиз аъзоси (бош мураббий Бекберган Болтаев) 8 та олтин, 7 та кумуш ва 16 та бронза медалларига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Айнан 8 нафар чемпион спортчимиз шарафига мадҳиямиз жаҳон аренасида саккиз бора баралла янгради, Ватанимиз байроғи саккиз марта энг баланд кўтарилди.

Такидлаш жоиз, белбоғли кураш бўйича яна бир терма жамоамиз уч кун аввал Россиянинг Қозон шаҳрида ўтган илк МДҲ ўйинларида ҳам иштирок этиб, 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишган эди.

Демак, қуйида жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндор спортчилари билан танишамиз:

Олтин медал соҳиблари:

-45 кг. Ҳабибжон Абдурашидов (Тошкент ш.)

-65 кг. Бек Комилов (Андижон)

-71 кг. Самандар Анваров (Фарғона)

-77 кг. Фарёзбек Козимов (Андижон)

-44 кг. Феруза Собирова (Наманган)

-52 кг. Дилдора Исроилжонова (Наманган)

-63 кг. Севара Шаженова (Қорақалпоғистон)

+70 кг. Шириной Юлдашева (Наманган)

Кумуш медаль соҳиблари:

-45 кг. Жасурбек Нишонбоев (Андижон)

-50 кг. Абдумалик Дилшодбеков (Андижон)

-71 кг. Мирзажон Мирзажонов (Наманган)

-77 кг. Самандар Абдусаломов (Наманган)

-95 кг. Илёсбек Мирзахматов  (Наманган)

 -44 кг. Меҳрибону Эгамова (Андижон)

-57 кг. Захрохон Маҳмудова (Фарғона)



Бронза медаль соҳиблари:

-50 кг. Жумабой Амиров (Навоий)

-55 кг. Акбаржон Убайдуллаев (Фарғона)

-55 кг. Асадбек Жалилов (Фарғона)

-60 кг. Одилжон Пазлидднов (Наманган)

 -60 кг. Диёрбек Полвонбоев (Фарғона)

-85 кг. Имомали Толибов (Фарғона)

-95 кг. Анваржон Хўжамуродов (Наманган)

+95 кг. Жамшид Убайдуллаев (Тошкент ш.)

-48 кг. Албина Алламбергенова (Қорақалпоғистон)

-48 кг. Мушаррафхон Муродалиева (Фарғона)

-52 кг. Ясмина Содиқова (Наманган)

-63 кг. Моҳинур Раҳмонова (Хоразм)

-70 кг. Мадинабону Қахрамонова (Андижон)

-70 кг. Лаззат Толепбергенова (Қорақалпоғистон)

+70 кг. Ўғилой Салимова (Фарғона)

-57 кг. Гулбаҳор Миродилова (Фарғона)



Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг