UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

20 мар 10:41
Янгиликлар

Дзюдо

Қашқадарё дзюдосига янги раҳбар сайланди + ФОТО

Теглар :  ДзюдоҚашқадарё
Сир эмас, Қашқадарё вилояти полвонлар юрти бўлиб, кураги ерга тегмаган курашчиларни тарбиялаб берган.

Хусусан, воҳадан турли йилларда номдор дзюдочилар ҳам етишиб чиққан. Бу борада кураш элементларининг дзюдода ҳам мужассам эканлиги муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Аммо, сўнгги йилларда вилоятнинг дзюдодаги салоҳияти бироз пасайгандек бўлди. Бу ҳолат бевосита натижаларда акс этди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти шуни инобатга олган ҳолда бошқарувда ўзгариш қилишга жазм этди.

Бугун ZOOM платформасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари онлайн Конференцияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация мутасаддилари, мураббий ҳамда ҳакамлар иштирок этишди. Тадбирни Ойбек Касимов кириш сўзи билан очди.        

"Қашқадарё вилояти яккакураш спорт турлари, хусусан дзюдода потенциали юқори ҳисобланади. Ўтган йиллар давомида вилоят дзюдочиларининг қўлга киритган ютуқлари фикримни тасдиқлайди. Лекин сўнгги йилларда натижалар бироз пасайиб кетди. Бундан ҳам кўз юма олмаймиз. Бугунги йиғилишимизнинг асосий сабаби ҳам шу. Барчамизнинг мақсадимиз – Қашқадарё дзюдосини кўтариш, янги босқичга олиб чиқиш. Бунинг учун иш кўзини яхши биладиган, муаммоларни бартараф эта оладиган, мураббий ва дзюдочилар билан самимий мулоқотга киришадиган раҳбарга эҳтиёж сезилади. Бугунги йиғилишимизнинг асосий сабаби ҳам шу. Номзоди кўрсатилган мутахассисга МОҚ раҳбарияти катта ишонч билдиряпти. Биз федерациясининг танловини қўллаб-қувватлаймиз", - деди МОҚ бош котиби.

Шундан сўнг Қашқадарё вилоят дзюдо федерацияси раҳбарлигига кўрсатилган Нарбаев Алишер Тўхтаевич номзоди овозга қўйилди. Конференция қатнашчилари бир овоздан Алишер Тўхтаевични Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари этиб сайлашди. 

"Аввало, менга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу мен учун шараф ва шу билан бирга зиммамга катта масъулият ҳам юклайди. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Қашқадарёга сафарлари чоғида вилоят спортига ҳам алоҳида тўхталгандилар. Таъкидланганидек, Қашқадарё вилоятида иқтидорлар бисёр. Фақат уларни ўз вақтида аниқлаб, юзага чиқариш талаб этилади. Бу жараён эса бевосита мураббийларга боғлиқ. Воҳада талабчан, ўз ишининг уста мураббийлари кўп. Улар билан биргаликда зиммамизга юкланаётган вазифани бажаришга астойдил ҳаракат қиламиз. Бир ёқадан бош чиқариб, ягона мақсад сари интилсак, кўзланган марра ва мақсадга эришамиз. Менинг бир ўзим ҳеч нарсага эриша олмайман. Бу борада тажрибали мураббийларга суянаман", - деди А.Нарбаев. 

"Алишер Тўхтаевич Мудофаа вазири ўринбосари бўлганликлари учун темир интизомга қатъий риоя қиладилар. Ҳар бир соҳада бўлгани каби спортда ҳам интизом муваффақиятнинг биринчи омили ҳисобланади. Ўйлаймизки, Қашқадарё дзюдоси Алишер Нарбаев бошчилигида қисқа фурсатда яна аввалгидек етакчилар қаторига қайтади. Бугунги йиғилишимиз биз вазият тақозоси билан ZOOM платформасида онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда. Лекин яқин кунларда биз албатта Қашқадарёга боришни режага киритганмиз. Бевосита воқеа жойида вилоятда дзюдога қаратилаётган эътибор, мураббий ва дзюдочиларни қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишамиз. Алишер Тўхтаевич, яна бир бор сизни табриклайман ва янги меҳнат фаолиятингизга куч-қувват тилайман", - дея янги раҳбарга омад тилади А.Камилов.   

Конференция сўнггида сўзга чиққанлар Қашқадарё вилояти дзюдосининг эртанги куни, янги тайинланган раҳбарнинг салоҳияти ҳақида илиқ фикрларни билдиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг