UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 янв 16:34
Янгиликлар

Дзюдо

Қатар "Мастерс" турнирини битта бронза медали билан якунладик

Теглар :  ДзюдоМастерс
Йилнинг дастлабки IJF турнири Ўзбекистон терма жамоаси учун якунланди.

Ҳозиргина -90 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Давлат Бобонов бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида германиялик Эдуард Триппелга қарши татамига чиқди ва афсуски, мағлубиятга учради. Бу билан у "Мастерс"да 7-ўрин билан кифояланди ва ўз ҳисобига 468 рейтинг очкосини қўшиб қўйди.    

Аввалроқ, -100 кг вазндаги юртдошимиз Муҳаммадкарим Ҳуррамов ҳам бронза медали йўлдидаги ўтиш беллашувида россиялик Карен Адамянга ютқазиб, мусобақада 7-ўрин билан кифояланган эди. Ҳуррамов ҳам 468 рейтинг очкосига эга бўлди. 

Шу тариқа, Илиас Илиадис мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Қатар "Мастерс" турниридаги иштирокини тугатди. Кеча мусобақанинг иккинчи куни Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг) томонидан қўлга киритилган бронза медали ягоналигини сақлаб қолди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг