UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 ноя 11:19
Янгиликлар

Теннис

Рафаэль Надалнинг амакиси теннисчи нега ATP Finals турнирининг плей-оффига чиқа олмаганини тушунтирди

Теглар :  Рафаэль Надаль
Тони Надаль нега жияни АТР Якуний турнирида гуруҳдан чиқа олмаганини айтди.

"Рафаэль Туринга келгач, унинг яхши тайёргарлик кўрмаганини дарҳол англадим. Бу ҳолатда муваффақиятга умид қилиш жуда қийин. 

"Катта Дубулға" турнирларида бундай муаммо йўқ, чунки у ерда сиз кучсизроқ рақиблар билан ўйнаб, аста-секин турнирга киришиб кетишингиз мумкин. Биз кўпинча Дубулға турнирида иккинчи ҳафтага қараганда биринчиси Рафаэль учун қийинроқ бўлишини айтамиз. Аммо, бу ерда ҳамма нарса бошқача, чунки биринчи ўйинда сиз дунёдаги энг яхши теннисчилардан бири билан ўйнайсиз. Кейин қайта ютиш жуда қийин бўлади", - деди Тони Надаль.


Шунингдек, Тони Каспер Рууднинг ўйинидаги ўсиш ҳақида гапирди.

"Каспер бизнинг академиямизга келгани эсимда. Унинг орқа қўлида муаммолар бор эди, чунки у  машқларни нотўғри бажарар эди. Вақт ўтиши билан у буни ўзгартирди. Мен унга ҳар доим қаттиқ ҳаракат қилиш кераклигини айтганман. Қаранг, у ҳозир қандай яхши ўйинчи.

У йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Илгари у дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлишини орзу ҳам қила олмасди. Бу йил унинг кўплаб учрашувларини кўрдим ва айтишим мумкинки, у ажойиб теннисчига айланди. Келажакда у дунёда 1-рақамга айланиши мумкин. У ҳар қандай зарбани бемалол қайтара олади", - дея қўшимча қилди Тони.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг